Менинг исмим Хон, мен террорчи эмасман…Ёки Нурсултон Назарбоевга мактуб!

Нархларнинг озгина тафаввути боис хамрохларим билан Тошкентдан эмас, қўшни Қозоғистоннинг Чимкентидан Остона, ундан Дубайга учадиган бўлдик. Айни саёҳат мавсуми бўлгани боис ҳамкасб сингилларим мисқоллаб йиққанни жамлаб, оз-мозгина саёҳатга атаганини олиб, табаррук заминдан қўшни Республикага отландик.

Мақола Мадина Мўминованинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Сахар тонги йўлга чиққанимиз боисми, ҳавонинг совуқлиги-ми, хуллас юракда ғашлик бор эди. Чернаявка постида ўзимизнинг (Ўзбекистон) божхона ходимлари яхши қабул қилдилар. Юкимиз ва қўл буюмларимиз жойида бўлгани боис, табассум билан кузатиб қолдилар.

Бу табассумлари боисини қўшнилар томонга ўтгач англадик.

Азал – азалдан жонимизнинг бир томири бўлган қозок халки, жумладан чегара химоячиларидан бошлаб, Чимкент аэропортига кириб келгунимизча юракларимиз чим устида муз учди гўё.

Мен кўплаб саёҳатларда бўлганман, лекин қўшниларимизнинг ўз қардош халки меҳмонларига кўрсатадиган «иззати»га тан бермадим..! Қардошларимиз томонидан биринчи учишимиз боисми, тўлдириладиган миграцион картада ( бир парча қоғозда) учаётган давлатимизнинг номи ёзилмай қолгани боис, аэропорт қўриқчиси Чимкент постига қайтиб шу сўзни ёздириб келишимизни талаб қилди.

 Асл мақсадини англаб турган бўлсамда «ҳимоячи» билан узоқ тортишдим.

Ёнимда дадам ҳамрохимиз эдилар. Улар хам адолатли бўлганлари учун қўшниларимиздан хўп хафа бўлдилар.

Аэропорт қўриқчиси эса, бизни кузатиб чиққан миллатдоши билан беш дақиқада тил топишди-ки, ҳар биримиздан 10$ эвазига шу сўзни ўзи ёзиб бериш ваъдасини бериб, табассум билан башараларимизга боқиб турарди.

Бу аэропортгача бўлган «тил топишиш» мақсадининг битта бўлакчаси холос. Унгачаям юкимиздаги нонимиз, асалимиз, қуруқ мевамиз учун хам товонини тўлаб ўтгандик.

Ҳурматли, Назарбоев Жаноби Олийлари! Сизнинг бағрикенг юртбоши эканлигингизни, ўз халқингизни химоясида, роҳат фароғатида кунни тунга, тунни яна тунга улаб ишлашингизни биламиз, ҳурматимиз чексиз. Шу билан биргаликда бизнинг халқимиз ҳам, биз ҳам ўз Юртбошимизга шунчалик ардоқлимиз.

Назаримда икки буюк халкнинг баъзи вакиллари мана шу ишончимизни синдириб қўймоқдалар. Сизнинг худудингизга қонуний ўтган Ўзбекистон фуқароси- инсон! Уни ҳурмат қилиш, иззат кўрсатиш сизнинг химоячиларингизга ёт-ми?

Асосан рус тилида мулоқат қилувчи Чимкент ва Остона аэропортида рўйхатдан ўтказиш ходимлари ҳам анча «сийлашди», Катта рахмат.

(Рус тилида)

  • Нимага рўмол ўрагансиз?
  • Совуқ эканда..
  • Хаа, бизда совук…

Менгаям шу саволлар

– рўмол совуқ учунми?

– Йўк, мен муслимаман!

– Айжамал буёққа қара, бу аёлнинг рўмолини сўрасам «муслимаман» деди. Рус қизининг чақириғидан кейин қозоқ қизи Айжамол бир нечта саволларни қаторлаштирди, лекин фақат табассум билан.

– Намоз ўқийсизми?

– Ўқийман

– Хмм

– Турмушдамисиз?

– Ха

– Болаларингиз?

– Алхамдулиллах! Сабрим етмай – «тушунмадим, мен ҳозир Қозоғистондаманми, ёки Хитойда…

– Узр хизматчилик…

– Тушунаман… Ўтиб олдик. Тошкент Халкаро аэропортидан учадиган бўлсам,ўзимизнинг оғалардан хафа бўлар эканман. Йўқ, энди эса нима биласизми? Кўзимга суртишга рози бўлдим ўзбегимни..!

– Жаноб Назарбоев! Минг йиллик тарихдан бошламоқчи эмасман. Шунчаки сизнинг садоқатли фуқароларингиз қадри каби, бизнинг қадр ҳам анча баланд. Буни эса шу сафар «қадар» деб қабул қилдик… Юртбошимизга эса манна шу кечинмаларим боис Рахмат айтаман! Рост сўзим шу!

– Жаноб Назарбоев! Сизнинг диний бағрикенг юртингизга бошқа сафар қилмайман, бу ваъда!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наврўз қаерда қандай нишонланади?

Баҳор келиши билан барча юртларда миллий байрам ва анъаналарни нишонлаш бошланади. Чунки дунё халқларининг ҳар бирида кўклам фасли ва янги йилга бағишланган удумлар бор. ...

«straus house» раҳбари иброҳим исроилов қамоққа олинди

Компания раҳбари 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини туяқуш етказиб бераман деб фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда. ...

Ўзбекистонда мобил интернет нархи қирғизистонга нисбатан 15 баробар қиммат

Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича дунёда 69-ўринни эгаллади. Бу ҳақда 230 мамлакатда мобил хизматлар нархи баҳоланадиган Worldwide mobile data pricing  рейтинги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400