Қирғизистон ва Ўзбекистон Ўш-Тошкент йўналишида авиарейслар очилишига келишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сўўронбай Жеенбеков билан учрашувда, улар транспорт алоқаси тўғрисида келишиб олишганини маълум қилди.

Унинг айтишича, томонлар автобус йўналишлари, шунингдек, нафақат Тошкент-Бишкек, балки Тошкент-Ўш ўртасида авиарейслар очилиши борасида келишиб олишган. «Катта талаб бор. Биз Бишкек-Тошкент авиақатновларини икки баробарга кўпайтиришни ҳоҳлаймиз. Талаб бор», – деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти шунингдек, темирйўл қатнови бўйича ҳам келишув борлигини маълум қилди. «Қирғизистонда ажойиб Иссиқкўл бор. Одамларимиз биз авиақантовларни йўлга қўйишимизни истайди, биз Иссиқкўлгача темирйўл қатновини йўлга қўйишга келишиб олдик. Қўшнимизда, Ҳудо томонидан инъом этилган ажойиб жой бўла туриб одамларимиз нима учун узоққа бориши керак. Транспорт-логистика масаласида биз олдинга силжидик», – деди Шавкат Мирзиёев.

Мирзиёев шунингдек “биз чегара масалалари бўйича олдинга силжидик”,деди. Унинг сўзларига қараганда, масалалар бор, бунинг учун президентларнинг иродаси керак. «Менинг фикримча, бизда ирода бор. Тассавур қилинг, биз бир йилда чегараларнинг 85 фоизни аниқладик. Бу- йўлнинг бошланиши. Аста-секинлик билан белгилаймиз», – деди Ўзбекистон раҳбари.

Сўўронбай Жеенбеков Тошкентга 13 декабрь куни келди. Бу унинг президент сифатидаги илк ташрифи. Жеенбеков Тошкентга келиши билан дастлаб Мустақиллик майдонида бўлди. Олий мартабали меҳмон ҳуррият, порлоқ истиқбол ва эзгу ниятлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Сўўранбай Жеенбеков шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига хабар қилмоқда. Қайд этилишича, Марказий банк прогноз қилганидек, ...

Ўзбекистони фуқаролари биринчи марта давлат томонидан туркияга ишга жўнатилади

Ўзбекистон биринчи марта Туркияга ишлаш учун ташкиллаштирилган тарзда одам юборади. Бу ҳақда 12 март куни Podrobno.uz нашри Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб хабар ...

“сеҳргар” судьягина мактаб спортзали томини 1,6 миллион сўмга қуради

Бизнинг  таҳририятимизга  хоразмлик  тадбиркордан мактуб келди.  Тадбиркор ўз  мактубида  туман прокурорининг ҳомийликка мажбурлашига рози бўлмагани сабабли, унга турли сохта ...