Бўз тумани ҳокими боғча мудираларини “итдан тарқаган” деб ҳақорат қилди

Андижон вилояти Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров ҳокимликдаги йиғилишда боғча, мактаб ва коллеж раҳбарларини “наҳс, тварь, итдан тарқаган, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилди.

Мажлис иштирокчиларидан бирига кўра, боғчаларга тунги навбатчи қўймаган ва йиғилишга кеч қолган мудираларни ҳоким ҳақоратли сўзлар билан сийлаган. Қарийб олти ярим минут давом этган аудиофайлни 11 декабрь куни тонгги соат 6.30да Бўз тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисда иштирок этган маҳаллий раҳбарлардан бири Озодликка тақдим этди. Бўздаги икки нафар маҳаллий мулозимга эшитттирди, улар ҳам тасмадаги овоз эгаси туман ҳокими Абдурашид Мамиров эканини тасдиқлади.

Исмини ишкор қилишни истамаган раҳбарнинг айтишича, бу йиғилишда ички ишлар бўлими бошлиғи, туман прокурори ҳам иштирок этган ва улар ҳокимнинг аёл раҳбарларни ҳақорат этишига муносабат билдирмаган.

“Бугун тўпланишасан кечқурунга, йиғилишга кеч қолганлар, мен рўйхат қилиб қўяман, ифлос, тварлар, йиғилишга секин кириб келадигонлар. Ҳаромтомоқ, итдан тарқаган…”, дейди ҳоким. Ҳоким шундан сўнг, кеч қолган боғча мудираларини турғизиб сўка бошлайди:

“Ҳаромхўр, наҳс. Эрталабгача наҳс босиб… 7, 23, 28 боғча қани? Пўқ ейишиб юрибсанларми уйинларда, а, иккала ифлос. А, иккала ифлос, нима қилишдинг уйингда кечаси билан”, деб ўшқиради ҳоким. Ҳоким шундан сўнг халқ таълими мудирига юзланиб, бу боғча мудираларини зудлик билан ишдан бўшатишни буюради.

Абдурашид Мамиров бошқа раҳбарларни ҳам сенлаб, ҳақорат қилади. Бўз туманидаги маҳаллий ташкилотлардан яна бирининг мулозими Абдурашид Мамировни “маданият ва хушмуомаладан анча узоқ раҳбар” деб ҳисоблашини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик йигит россиядаги боғларнинг бирида ўзини осиб қўйди

2019 йил 20 феврал куни Ленинград вилоятидаги Лужский туман полициячиларига Мшинский массивидаги боғлардан бирида бир йигит мурдаси осилиб тургани ҳақида хабар беришди. ...

Жаҳон чемпионати баҳслари авжида

Кеча тунда жаҳон футбол юлдузлари ФИФА ташкилоти ҳамда бир қатор журналистлар билан бирга сонсиз блоггерлар  Россиянинг Москва шаҳрида тӯпландилар. Чунки 2018 йилда ӯтадиган ...

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида инфляция 9,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида товарлар 9,7 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. «2019 ...