Ўзбекистон учун 1948 йилда АҚШда имзоланган конвенция кучга кирди

2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси учун 1948 йил 9 июлда Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли конвенцияси кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди.

«Ўзбекистоннинг ушбу конвенцияга қўшилиши 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолатловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумэътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига мамлакат содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Ҳужжат илғор халқаро тажриба асосида касаба уюшмаларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Германия канцлери киевга қурол бермаганлигини изоҳлади

Германия канцлери Олаф Шольц  Берлин Киев илтимосига кўра Украинага 5000 дона дубулға етказиб берганини, шунингдек қурол экспортлашда қатъий чекловлар катта роль ўйнашини ...

“россия билан дўстлигимиз давом этмоқда”

Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади. Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россия билан Украина ўртасидаги инқироз ...

Зафар рўзиев яккабоғ халқидан катта хатоликка йўл қўйганлиги учун узр сўради

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ва ҳокимлик раҳбариятининг бошқа вакиллари Яккабоғ туманида аҳоли вакиллари билан учрашиб, улардан узр сўради. «...бу воқеаларга ҳеч ...