Таклифномадан қуруқ қолганимдан ачинмайман

Бугун уйимизга сайлов участкасидан таклифнома олиб кириб берди. Битта таклифнома. Турмуш ӯртоғимнинг номига ёзилган. Холбуки, уйимизда иккита сайловчи бор. Турмуш ӯртоғимдан ташқари мен ҳам сайлов ҳуқуқига эгаман. Бу менинг конституциявий ҳуқуқим.

Таклифномани тарқатувчи вакиладан, аниқроғи, сайлов тадориги бошланган кундан шу кунгача то кеч соат 20-00 гача текинга ишлаётган мардикордан, ие, кечирасиз, маҳалламиздаги мактабимизнинг олий маълумотли муаллимасидан ӯзимга тегишли таклифномани сӯрадим. Унга мен ҳам сайловчи эканимни, балки қандайдир хато сабабли таклифномасиз қолаётгандирман деган хавотиримни билдирдим.

Сайлов участкаси ходимаси минг бир ҳадик билан сайловда иштирок этмайдиган бир-иккита кишиларга таклифнома ёзилмаганини, бунинг сабабини билмаслигини айтди…

Ӯзбекистонимиз мустақил бӯлгандан бери бӯлиб ӯтган барча сайловларда қатнашганман. Конституцияга кӯра гарчи фуқаролиги бӯлмаган шахслар президент сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бӯлмаса-да, номимга ёзилган таклифнома асосида ҳатто шу пайтгача бӯлиб ӯтган барча президент сайловларида қатнашганман. “Айтилган жойдан қолма, айтилмаган жойга борма”, деган боболаримизнинг одатига амал қилганманда.

2014 йилда бӯлиб ӯтган Президент сайловига ҳам айрим сабабларга кӯра жуда кеч бӯлса-да борганимни, сайлов комиссияси таркибида бӯлган маҳалла қӯмитаси раисасининг “Азимий келмаса овозларни санашга бермаймиз деб ӯтиргандик”, деган ҳазилига яраша: Азимийга ӯхшаган 10 миллион сайловчи сайловда иштирок этмаса-да Каримовнинг мутлоқ ғолиб бӯлишини, 80-90 фоиздан кӯп овозлар золим Каримовга берилишини, агар шундай бӯлмаса юзимга туфуришларига рухсат беришимни айтиб, балога қолганим ҳам эсимда. Чунки бу пайтлар Каримовнинг қиличидан қон оқиб турган пайт эдида.

Ӯшанда айтганимдек бӯлди, тӯқсон неччиям фоиз овоз тӯплаб мен номини тилга олгим келмайдиган одам мутлоқ ғолиб бӯлди…

Хуллас, депутатлар сайловидан кӯзгинамнинг учиб турган жойи йӯқ, рости. Шунчаки, ажойиб ислоҳотлар қилинаяпти, дея бонг урилаётган Мирзиёев даврида сайловлар қандай ташкиллаштирилганини кӯргим келганди. Шу ҳам насиб қилмабди, начора!
Бироқ халқ депутатлари Миробод туман кенгашига бӯлиб ӯтадиган сайловга чақирилмаганим боиси ҳозирча менга аён эмас. Ӯзимча сайлов комиссиясида ишлаётганлар робот эмас, одамку, тушгача мактабу бошқа муассасаларда ишлаб, тушлик қилмай сайлов идорасидаги иккинчи ишига югураётган қора кӯзлар ҳам адашан бӯлса керак деган хаёлда www.elelektrons.uz сайтига киритилган сайловчилар рӯйхати билан ҳам танишиб чиқдим. Аммо у ерда ҳам рӯйхатида йӯқман.

Ӯзбекистон Конституциясига кӯра мен каби фуқаролиги бӯлмаган шахслар Президент сайловидан ташқари барча сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Менга, менинг ҳуқуқларимга нисбатан навбатдаги англашилмовчиликнинг боисини ӯзим англаётгандекман. Сайлов идорасига бордб сабабини билиш ниятим ҳам йӯқ. Фақат охири бахайр бӯлсинда!

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“зулфия” оберинг дадажон… (ҳажвия)

Келинг, мен сизни “Зулфиячилар маҳалласи" билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари ...

Ўзбекистон маориф тизимида порахўрлик юзасидан 83 та жиноий иш қўзғатилган

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан бугунга қадар маориф тизимида коррупция, тамагирлик ва мансабни суиистеъмол қилишга доир 83та жиноий иш қўзғатилган, деб хабар беради Бош ...

Ўзбекистон энг ифлос ҳавоси бўлган мамлакатлар қаторига кирди

«AirVisual» ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи халқаро ташкилот 2018 йилда энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда. ...