Мирзиёев: “Биз Ислом динини ўрганишга шароит яратмадик”

Тошкентда Ислом академияси очиш ҳақида қарор чиқарган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда шу вақтгача Ислом динини ўрганиш учун шароитлар бўлмаганини айтди. Нукусда қайта таъмирланган “Имом эшон Муҳаммад” масжидида гапирган Мирзиёев имомларни ҳадис ўрганишга чорлади.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабр куни Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш тўғрисида қарор имзолади.

Қарорда академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида бўлиши ва ун диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси бўлиши кўрсатилган.

Академия “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни тайёрлайди.

Биринчи ўқув йилида ушбу академияга 16 нафар талаба қабул қилинади. Кейинчалик қабул квоталари ошиб бориши кўрсатилган. Қарорда айтилишича, академия фаолиятига хориж давлатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан бериладиган маблағларни ишлатишга ҳам рухсат берилади.

Қарор имзоланган куни Қорақалпоғистонга сафар қилган Шавкат Мирзиёев Нукусдаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидига кирган.

Президент нуронийлар ва имом хатиблар билан масжидда қурган суҳбати давомида Ўзбекистонда шу вақтгача Ислом динини ўрганиш бўйича анча орқада қолинганини айтган.

Давлат раҳбарига кўра, бунинг сабаби Исломни ўрганишга шароитнинг бўлмаганлигидир.

“Нима учун ман иккита марказ ташкил қилдим. Хафа бўлманглар, биз Ислом динини ўрганиш бўйича анча орқада қолдик. Орқада қолдик, ўқимадик. Ўқишга қунт қилмадик, шароит яратмадик. Шунинг ҳамма вилоятларда биз ўзининг йўналиши, билими ва ақлига яраша ўқиш масканлари яратдик”, деган Президент

Шавкат Мирзиёев имомларга юзланиб ҳадис илмини ўрганиш кераклигини урғулаган.

“Ҳадис илмининг султони бўлган Имом ал Бухорий бобомизнинг меросини ҳар бир имом дилидан, ҳақиқий муносиб бўлиб ўқиса ундан буюк одам бўлмайди”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Анвар қори турсунов вафот этди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни эрталаб вафот этди. Бу маълумот Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати томонидан тасдиқланди. Маълум ...

Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган ҳиссаси

Оврўполиклар орасида Разес номи билан машҳур бўлган мусулмон тиббиёт олими Абу Бариқ ар-Розий (864-925) Рай шаҳрида туғилган ва Бағдодда таълим олган. У тиббиёт ва кимё ...

Адашиб ташланган пул

Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400