ЎзА томонидан масжидда варақа тарқатганликда айбланган Умида Узоқовага нисбатан Тошкент милицияси томонидан тахқирлаш ва қийноқ ҳоллари бўлганлиги айтилмоқда. Унинг кийимларини ечишган ва суратга олиб интернетга қўйиб юбориш ҳамда дубинка билан зўрлашларини айтиб қўрқитишган.
Бу ҳақда тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов хабар бермоқда.
Мақола bbc.com сайтидан олинди
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи чиқарган хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Умида Узоқовага нисбатан “Ҳизбут таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиш ва ташкилотнинг варақаларини тарқатиш айбини қўйишга уринган.
Умиданинг опаси Азиза Узоқова билан суҳбатни Би-би-си Ўзбек хизматининг YouTubeканали ҳамда Facebookдаги саҳифасида тингланг.
Ушбу айбловларни рад этган Умида Узоқовани ечинтиришган ва резина таёқ билан зўрлаймиз деб таҳдид қилишган.
Оилавий шароити туфайли уй қамоғига ўтказилган Умида Узоқова соғлиги ёмонлиги айтилмоқда. Кучли таксикос ҳолатини бошидан кечираётган Умидага дўхтирлар ётиб даволаниш тавсиясини беришган. Қийноқлар ва таҳдидлардан кучли стрессга тушган Умиданинг ҳомиласи тушиб қолиш хавфи юқори эканлиги айтилмоқда.
Умида Узоқовани дастлаб “Ҳихбут таҳрир” варақаларини тарқатишда айблашмоқчи бўлишган. Унинг ёнига икки гувоҳни олиб киришган.
“Биттаси кирганда, йўқ бу эмас, шекилли, деб чиқиб кетган. Иккинчиси кирган вақти, менинг тўйим бўлиши керак эди. Мени бу ерга тутиб олиб киришди. Билмайман, шунга ўхшайдими, ўхшамайдими, деб кўрсатма берган”, дейди Умиданинг опаси Азиза Узоқова.
Умида Узоқова уч боласи борлигини ва туҳмат қилишдан қўрқиш кераклигини, шундай қилган тақдирда бир умр дуоибад қилиб ўтишини айтади. Шундан сўнг иккинчи гувоҳ ҳам кўрсатма бермасдан кетган.
Ҳукуматга тегишли Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида “Шайҳонтоҳурда экстремист аёл” йўлга олинди сарлавҳали мақола чиқарилган эди.

Унда Умида Узоқова Гулбозор маҳалласидаги масжидда “Ҳизбут таҳрир” варақаларини тарқатганлиги ва натижада ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олингани айтилган.
Давлат томонидан тайинланган адвокат Рустам Раҳматуллаевнинг Би-би-сига 1 декабр куни Умидани варақа тарқатганликда айблашмаётганини билдирди.
Би-би-си ҳодисага ойдинлик киритиш учун Тошкент шаҳар Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасига телефон қилди.
Гўшакни кўтарган ва ўзини таништиришдан бош тортган ходим Умидага нисбатан қийноқ қўлланилаётганига гувоҳ бўлдингизми деб савол билан жавоб берди.
“Қийноққа тутганимизни кўзингиз билан кўрдингизми? Телефон орқали гапирмаймиз”, дейди Тошкент шаҳар ИИББ Тероризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходими.
Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов ноқонуний ҳибсга олишлар ва ушлаб туришлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинган.
Сурат Икромов ноқонуний ушланганларга нисбатан қийноқ қўллаган масъулларни жиноий жавобгарликка тортишга чақирган.
“Чора кўрилмаган ёки қоғозбозлик бюўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ШАвкат Мирзиёевнинг фармони инкор қилинган ва саботаж қилинган деб ҳисоблаймиз”, дейилади мурожаатда.