Туш… Яъни Ш. Мирзиёев қабулида (4-махсус қисм)

Туш… Яъни Ш. Мирзиёев қабулида (4-махсус қисм)

Бу кеча ётарканман, бугунча тушимда Президент билан бильярд ўйинини давом эттиришдан-да кўра, бу тун Шавкат ака билан фавқулотда ҳолатда учрашишим шарт деган ўйдан бошқаси хаёлимга келмади.

Ниҳоят туш эртаги ичида фавқулотда фантастик туш. (Бу кетишда лунатик касалига мубтало бўлиб, психиатрик диспансер ҳисобига тушиб қолмасам гўргайди). Хавотирга не ҳожат?! Юртимизда телбаларни ҳисобга олишдан кўра руҳан соғлом кишиларни ҳисобга олиш осонроқ бўлса керак…

Ён маҳалламизда яшайдиган суюмли адибимиз Худойберди Тўхтабоев уйи томон кетарканман, ўзимга-ўзим сўзлаб бораман…

— С.И.: Ахир Президентга ишонганмиз-ку, жуда қаттиқ ишонганмиз. Халққа минглаб диний ва сиёсий маҳбусларни озод этишга сўз бергандилар-ку! Ҳокимиятни қаллоблик, зўравонлик ила эллаган бурунги шахснинг аъмоли давом этяптими? Бу авфни одамлар қанча интиқ кутгандилар-а? Яна диндорлар, сиёсатчилар қолиб ўғри, муттаҳам, номус тажовузкорлари озод этилдими?

Шу ўйлар гирдобида адиб хонадонига келиб қолдим. Худойберди ака чиқдилар. Саломлашдим…

— С.И.: Домла, танимаётган бўлсангиз керак. Мен маҳалладошингиз Асрорхўжа аканинг куёвлари бўламан.

— Х.Т.: (кўзларимга тикилганча) Э-э-э! Асрорхўжанинг куёвимас, домламиз Бердиали Имомовнинг ўғлиман денг. Янглишмасам исмингиз Шерали эди-а?

— С.И.: Янглишмай янглишдингиз. Шералининг укаси Санжаралиман.

— Х.Т.: Яшаворинг, “Суперқайнона”нинг “додаси” ташриф буюрибдиларда, қани юринг, ичкарида бафуржа суҳбатлашамиз.

— С.И.: Узр домла жуда шошяпман. Кейин, албатта, суҳбатингиздан баҳра олиш учун ҳузурингизга келаман (сукут). Домла… бир илтимос билан келгандим.

— Х.Т.: (кексайиб бироз ёқимтой эзма бўб қолганлар шекилли). Қани юринг ичкарига. Сиз билан боғлиқ қизиқ воқеани сўзлаб бераман.

Ичкарига кирдик. Дастурхон ёзилди. Мен эса кеч бўлаётганидан шошаман.

— Х.Т.: Сиз олтмиш бешинчи йил туғилгансиз-а? Туғилган йилингизни аниқ айтаётганимга ҳайрон бўлманг. Ўша йил мен учун икки карра тарихий сана бўлган. Ўшанда “Беш болали йигитча” қиссамни Бердиали акага ўқигани бергандим. Уйингизга домланинг фикрини эшитиш учун бордим. Сиз ўша пайтда 6-7 ойлик чақалоқ эдингиз.

Домла фикрларини қоғозга тушириб менга ўқиб бера бошладилар. Онангиз раҳматли менга дастурхон ёзиш ниятида сизни дадангизга бермоқчи бўлдилар. Домла банд бўлгани учун сизни мен қўлимга олдим. Домла ўқиябдилар, сиз тиззамда ўтирибсиз. Бир маҳал сиз ўтирган еримда ёқимли иссиқликни сездим. У пайтлар памперс деган нарса йўқ, хуллас, шимимни ҳўл қилибсиз. Ҳеч нима бўлмагандек домлани фикрларини эшитиб ўтиравердим. Янгам сизни олаётиб аҳволни кўриб жуда ҳижолат чекдилар. Мен эса аксинча қувониб “Янга нега ҳижолат бўласиз?Қайтанга зўр бўлди. Энди шу шимимни ювмай қуритиб кийиб юравераман. Менга ҳам шу “тойчоқ”дек ўғил кўриш насиб этсин” дедим. Ният холис экан ўша йили тўрт қиз фарзанддан кейин менга ҳам Яратган ўғил фарзанд ато этди.(Бу ҳам ҳақиқат, яъни туш ҳақиқати. Кечагидек эсимда. Асли мен Худойберди аканинг шимини эмас, ўшанда хотини қиз туғавергач ачинганимдан поезд проводниги бўлиб ишлайдиган қўшнимиз шимини ҳўл қилганман. (Президентимиз билан исми адаш бўлгани учун қўшнимиз номи сир қолаверсин).

— С.И.: Эҳ, аттанг,

— Х.Т.: Нега аттанг?

— С.И.: Шавкат Миромонович 65-чи йил президент бўлмаганларига афсус. Ўшанда президент бўлганларидами? Қанча тадбиркорга йўл очиларди. Жумладан, каминани соҳасидаям.(Хаёлимда: Қанча ишбилармон сершифо, минг дардга даво пешобни онам раҳматлидан фийсабиллоҳга олиб, сув қўшиб кўпайтириб тадбиркорлик қилишармиди?Бир даврлар “Ленин мавзолейига” навбат кутгандек, стерилизация қилинган турли ҳажмли идишларда дарвозамиз олдида навбатда турганларни кўз олдимга келтираман. “Шунча тадбиркорга маҳсулот етармиди?” деманг. Етмаса окам-чи? Узоққа чоптириш бўйича мусобақа ўйнасак, бир қадам олдин турсам-да, окам мендан ҳамиша узоққа етказарди. Сир-асрорини билган-да… Академик бўлиши ўшандаёқ маълум эди. Ҳозирги илм соҳасидаги порахўрликларни эшитавериб, қайси илмий кенгаш аъзоси бўлмасин унга ”пора еявермай, диссертация ҳимояларида муносиб номзодни қўллаш ниятинглар бўлса, жа бўлмаса биз ака-укани болаликдаги мусобақасини, илмий баҳсларда йўлга қўйинг” дегим келади. Кулманг. Яхшиси йиғланг).

— Х.Т.: (Худойберди ака ҳам ўзимиздан-да). Рост. Эркак эккан арпа уруғини буғдой қилиб ундира билиш чакана ишми? Лекин Президентимизни 65-чи йил президент бўлишларига хайрихоҳ бўлмасдим. Чунки Шавкат Миромоновичда у пайтлар ҳали раҳбарлик тажрибаси етишмасди. Ҳар ҳолда Президентлик мансабида қийналиброқ қолармидилар дейман-да…

— С.И.: Лекин тажрибасизликлари билан ҳам Ислом Абдуғаниевичга нисбатан муваффақиятли раҳбар бўлардилар деб ўйлайман (ғижинманг пахтам тугаб қолди).

— Х.Т.: Бизга нима хизмат Санжарали?

— С.И.: Домла… (сукутдаман). Агар иложи бўлса бир кечага шу-у…

— Х.Т.: Жонимни сўранг, бермасам ҳар нарса бўлай. Лекин бу илтимосингизни қилолмайман.

— С.И.: Ҳали нималигини айтмадим-ку…

— Х.Т.: Айтмасангиз ҳам маълум. Ҳошимжонни сеҳрли қолпоғини сўраябсиз…

Муаллиф: Санжарали Имомов

(Давоми бор)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё оавларидан: трамп учун қўшиқлар, арабистоннинг путини ва ҳижобдаги барби (аудио)

Newsweek Эрондаги 350 киши ҳалок бўлган ва етти мингдан ортиқ одам жабрланган зилзилани “2017 йилда энг кўп қурбон келтирган зилзила” деб номлади. Кирмоншоҳ музофоти ...

Биз кўп таъминланганмизми? ҳоким билан суҳбат

«Кам таъминланган оила». Бу тоифага кимлар киради? Кимлар «кўп таъминланган оила»? Мухбиримиз Каримберди Тўрамурод Ширин шаҳри ҳокими Илҳом Бегалиев билан шу ва бошқа ...

Бмт: украина аҳолисининг 90 фоизи қашшоқ бўлади

Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400