Туркиядаги ўзбеклар: террор гумондорими ёки қурбони?

Қаршида шу йил июнида Туркиядан депортация қилинган 38 ёшли Эркин Авазов устидан маҳкама жараёни бошланган.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

Қашқадарёнинг Бешкент шаҳридан бўлган Эркин Авазов давлат тузумини ағдаришга уриниш ва яна қатор жиноятларда айбланмоқда.

Қарши туман судида душанба куни бошланган жараёнда прокурор Авазовнинг Суриядаги террорчиларга маблағ етказиб турганини айтган.

Шу йил апрелида “террор гумондори” сифатида ушланган Авазов БМТ Қочқинлар агентлигига бошпана сўраб, мурожаат қилган.

У Ўзбекистонни сиёсий сабаблар билан тарк этганини айтган.

Аммо турк расмийлари Авазовнинг Туркияда вақтинча яшаш тартибини бузгани важидан депортация қаррори олишган ва 22 июнда Турк ҳаво йўллари учоғи билан Ўзбекистонга йўлланган.

Адвокати Менглижон Холмирзаевнинг айтишича, Авазов 23 июнь куни Тошкент аэропортида ҳибсга олинган ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

Би-би-си билан суҳбатда ҳимоячи Авазовнинг Суриядаги террорчиларни молиялаш айбига иқрор бўлгани ва унга нисбатан қийноқ қўлланмаганини айтди.

Оммавий ҳибслар

Ўтган янги йил кечаси Истанбулнинг Reina клубига уюштирилган ҳужум ортидан Туркия бўйлаб мингдан ортиқ ўзбек муҳожирлари ҳибсга олинган.

Би-би-сига маълум бўлишича, юзлаб ўзбеклар ҳанузгача террор гумондори сифатида муҳожирлик ва депортация марказларида ушлаб турилибди.

Би-би-си суҳбатлашган туркиялик фаоллар ўзбек ва марказий осиёлик муҳожирларни ҳибсга олишлар ҳануз давом этаётганини айтишди.

Ўзбек муҳожирлари орасида турк полициясининг ўзларига нисбатан қийноқ қўллаганини иддао қилганлар ҳам бўлган.

Ҳуқуқ фаолларининг айтишларича, қийноқ қўллагани айтилган расмийлардан бири хизмат вазифасидан четлаштирилган.

Истанбулдаги “Имкандер” инсон ҳақлари ташкилоти раҳбари Мурод Ўзер юзага келган вазиятда ўзбек муҳожирларининг ўзларини ҳам айблайди.Унинг айтишича, Ўзбекистонни сиёсий важлар билан тарк этган муҳожирларнинг кўпчилиги ўз вақтида турк расмийларини бундан хабардор этиш ва сиёсий ташкилотларга бирлашишдан чекинганлар. Ўрнига ноқонуний яшаш ва яшириниб юришни афзал кўришган. Бу эса турк полициясига уларни судсиз, маҳкамасиз Туркиядан ватанларига бадарға қилишни осонлаштиради.

Истанбулдаги “Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти” Президент Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи чоғида Туркиядаги ўзбек сиёсий муҳожирларининг муаммоларига эътибор қаратишга уринган.

Ташкилот раиси Бурхон Қовунчининг айтишича, Ўзбекистонда бошланган ижобий ўзгаришлар муҳожирлар орасида ватанга қайтиш кайфиятини кучайтирган, аммо айни пайтда хавотирлар сақланиб қолмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Порлитауда қиш эрта келади

Икки юзга яқин оила истиқомат қиладиган  овул табиий газ манбаидан узиб қўйилган.   Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига қарашли  Порлитау  овули мана уч ...

Хоразм вилоятида яна бир порахўр судьяга жиноят иши очилди

2018 йил 11 декабрь куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ...

Оролда кўл пайдо бўлди, денгиз қайтяптими?

Оролнинг қуриган майдони – Мўйноқ туманидан 200 километр олисдаги Возрождение ороли ҳудудидаги Шағала деб номланувчи жойда жорий йил январь ойида ер ости чучук сув топилган ...