Ислом Каримов ва Гулнора Каримова АҚШ қора рўйхатига киритилди

АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов ва унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам киритилди.

Мақола “Ozodlik” сайтидан олинди

Ислом Каримов ҳокимияти давомида инсон ҳақларини мунтазам топтагани¸ Гулнора Каримова эса¸ отаси даврида кенг кўламли коррупцияга масъул деб кўрилгани учун¸ инсон ҳақлари гуруҳлари сўрови билан мазкур рўйхатга киритилди.

Глобал Магнитский актига мувофиқ тузиладиган мазкур рўйхатга янги киритилган 52 шахс рўйхати 21 декабрь куни эълон қилинди.

Бу рўйхатда Россия Бош прокурори Юрий Чайканинг ўғли Артëм Чайка¸ Украина¸ Покистон ва Мянма расмийлари ҳам бор.

20 декабрь куни Молия вазирлиги Магнитский акти бўйича беш россиялик¸ хусусан¸ Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг ҳам санкцияга учраганлар рўйхатига киритилганини эълон қилди.

“Магнитский рўйхати” АҚШ Конгрессининг 2012 йилги “Магнитский акти” асосида тузиладиган рўйхат бўлиб, АҚШ Молия вазирлиги унга кенг кўламли коррупция ва инсон ҳуқуқларини топташга бевосита алоқадор шахсларни киритиб келмоқда.

Hermitage Capital жамғармаси юристи бўлган Сергей Магнитский Россия бюджетидан катта миқдордаги маблағ ўғирланаётганини фош этган эди. Бунинг ортидан солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб ҳибсга олинган Магнитский 2009 йилда Москвадаги тергов изоляторида нобуд бўлган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президент ишониб тайинлаган ҳокимлар ғирт саводсиз чиқмоқда

Сўнгги олти ой ичида, яъни ўтган йилнинг сентябридан то бугунги кунгача хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳамда маҳаллий ижтимоий тармоқларда ҳокимлар билан боғлиқ ...

Ўзбекистонда евро курси 10421,13 сўм доллар эса 9411,3 сўм бўлди 

Марказий банк 17 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...

Ўзбек халқи бундан кейин ўз эртакларига ишонади…

Ота Юртим, Она Ватаним Ўзбекистон!..  Онгим-шуурим, қалбим, руҳим, руҳиятим, вужудим ва бутун борлиғим бўлган масканим, муқаддас ошёним Ўзбекистон!.. Сен ҳақингдаги ҳар ...