Туркманистон талабалари ўз хоҳишлари билан стипендиядан воз кечишга мажбурланмоқда

“Озодлик” манбаларининг хабарларига қараганда, олий ўқув юртлари талабаларини ўз хоҳишлари билан стипендиядан воз кечишлари ҳақида ариза ёзишга мажбурлашмоқда ва оилавий даромадлари борасида маълумотнома тақдим қилишларни сўрашмоқда.

“Менинг ўғлимни, “мен эҳтиёжим йўқлиги туфайли стипендиядан воз кечаман” деган мазмундаариза ёзишга мажбурлашибди”, – дейди пойтахтдаги олий ўқув юртидан бири талабасининг онаси Тувакбиби.

Маҳтумқули номли Давлат университетининг 5 курс талабаси “Озодлик” билан ўз исмини ошкор қилишни истамаган ҳолда суҳбатлашар экан, стипендияларни бекор қилиш борасида ҳукумат режасини тасдиқлади. Унинг айтишича, талабаларга 2018 йилнинг сентябридан стипендиялар бекор қилинишини маълум қилишган.

“Озодлик” манбаларининг айтишича, 1 январдан бошлаб талабалар оилаларининг даромадлари ҳақида маълумотнома тақдим қилишлари керак.

Туркманистон олий ўқув юртларида стипендияларнинг бекор қилиниши борасидаги хабарларни расмий манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмади. Шу билан бирга Туркманистон ОАВлари 2018 йилнинг 1 январидан ойлик маошлар, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар 10 фоизга ошиши ҳақида маълум қилди.

Туркманистон олий ўқув юртларида талабалар учун стипендиялар 700-800 манатни, оширилгани эса 1100 манат (Туркманистон МБ расмий курси бўйича 3.5 манат – 1 АҚШ долларига тенг – мух.изоҳи)ни ташкил қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Урушлар, касалликлар ёки табиий офатлардан ҳам хавфлироқ нарса маълум қилинди

Атроф-муҳит, жумладан сув ва ҳаво ифлосланиши, урушлар, зўравонликлар, касалликлар, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлади. Америкалик ...

“фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди

Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди. Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр  ...

Ўзбекистонда иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ҳам ошади

Тошкентда жорий йилнинг 15 августидан иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ошади. “Тошиссиққуввати” корхонаси хабарига кўра, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ...