Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа керак.

Гулноранинг ноқонуний бойликлари кейинчалик чет эл матбуотида шу қадар кӯп ва хӯп ёзилган бӯлса-да мамлакатимизда “тӯнғич қиз” ҳақида лом-лим дейилмасди.

Гугушанинг уй қамоғига тушиб қолиши боиси ҳам фақат ва фақат узунқулоқ гапларга асосланган ҳолда ҳар хил талқин қилинарди.

Хуллас, Ӯзбекистон Республикаси Прокуратурасининг ҳукми эълон қилингунча Гулнора Каримованинг ӯғирлик, коррупция ва бошқа “қора” ишлар билан шуғулланганига, рости, юртдошларимиз орасида ишонмаганлар  кӯп бӯлган, десак адашмасмиз. Бундай қарорга келишимизга Гулнора Каримова ҳақида ёзилган мақолаларга доир икки хил қарашли  – ижобий ва салбий қарашлар мисол бӯла олади.

Бу ерда Гулнора Каримованинг ишини эслашимизга шу кунларда хорижий матбуотларда бетиним эълон қилинаётган Рустам Иноятовнинг оиласига тегишли бойликлар ҳақидаги мақолалар сабаб бӯлмоқда.

Бизнингча, Гулноранинг кирдикорлари маҳаллий нашрларда эмас, балки чет эл оммавий ахборот воситаларида кӯп ёритилганлиги туфайли ҳам унга тегишли бӯлган бойликларни халққа қайтаришда қатор муаммолар вужудга келмоқда. Бундай муаммолар сирасига Гулноранинг ӯзбек халқидан ӯмарган нарсаларига чет элликларнинг эга чиқишга интилишлари мисол бӯла олади.

Айни кунларда юртимизда 2017 йилнинг 18 декабрь куни Open Source Investigations (OSI) гуруҳининг Ӯзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов оиласига тегишли қўзғалмас мулкларига оид чоп этилган мақоласи шов-шув бӯлмоқда.

Мақолада OSI гуруҳи ҳақида шундай маълумот берилган. Маълум бӯлишича, OSI – воқеаларни чуқур суриштиришни таъминлаш мақсадида журналистлар, тадқиқотчилар, фактлар, маълумотлар тўпловчи фаоллар ва экспертларни ўзига жамлаган гуруҳдир.

ОSI cуриштирув гуруҳи

“Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) раиси Рустам Иноятов бутун дунё бўйлаб қўзғалмас мулкларга эга ва бизнес империясини яратиш учун ўз мансабидан фойдаланмоқда”,  дея ёзади.

OSI гуруҳи, шунингдек, ӯз мақоласида Рустам Иноятов оиласи Венада муҳташам виллага эгалигини, уни қандай қӯлга киритганини, қандай ширкат номига харид қилганини, қачон рӯйхатдан ӯтказганини, қачон ва қанчага сотганини муфассал баён қилган.

Гуруҳ ӯзларида Иноятов оиласининг бутун дунё бўйлаб мулк ва ширкатларга эгалик қилаётгани ҳақида далиллар борлигини ёзади.

Уларнинг айтишига қараганда, Венадаги 2,5 миллион евро турадиган Benif Handels қасри бор-йўғи бунга улар келтирган битта мисол.

Тӯғриси, бу масала биз учун аҳамиятли эмас. Агар Иноятовлар оиласи бутун дунёдаги мулк ва ширкатларни қонуний йӯл билан қӯлга киритган бӯлса нур устига аъло нур. Бундан биз ӯзбеклар миллиардер юртдошимиздан фахр ҳиссини туйсак арзийди. Қандини урсин деймиз. Баракалла ӯзбегим, яшаворинг деймиз!

Бордию бундай бойликлар ноқонуний даромадлар, ӯзбек халқининг пешана тери эвазига ёки коррупцион йӯллар ёхуд бошқа тадбирлар орқали қӯлга киритилган бӯлса, у ҳолда ӯзбек ҳукумати Иноятовлар оиласи ишини худди Гулнора Каримова иши каби чигаллантирмасдан ӯз вақтида бу ишларга қарши етарли чора-тадбирлар кӯриши керак, деган фикрдамиз. Биз учун аҳамиятлиси шу!

Агар шундай қилинса ӯзбек халқи обрӯсига, шаънига навбатдаги тушадиган доғнинг олди олинибгина қолмасдан, ӯзбек халқидан ӯмарилган бойликлар ӯзгалар қӯлида кетиши олди ҳам олинади.

Бунинг учун Ӯзбекистон ҳукумати ҳозирданоқ чора кӯриши керак, деган фикрдамиз. Яна такрор айтиш керакки, агар Иноятовлар оиласи чет эллардаги бойликларни қонуний йӯллар билан қӯлга киритган бӯлса, у ҳолда уларни халққа ибрат сифатида намойиш қилиш керак. Чет элларга ётқизаётган сармояларини Ӯзбекистонга олиб кириш ва шу орқали юртимизни бойитиш йӯлларини улар билан бирга қидириш ҳамда таклиф қилиш лозим. Зеро, бу борада қонуний ҳаракатлар қилинса, ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмас эди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тоғли бадахшонда ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлганларнинг жасадлари яқинларига топширилди

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рушон туманида ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлган 21 кишининг жасади яқинларига топширилди.  Ҳуқуқни муҳофаза ...

Ўзбекистон ҳунармандларининг экспорт фаолияти рағбатлантирилади

Қўли гул усталарга ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш, агар улар хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мумкинлиги таъкидланди ...

Навоийлик аёл 6 яшар боласини 15 млн сўмга сотаётганда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Тезкор тадбир давомида Ш.Н. исм-шарифли аёл ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400