Тарихда илк бор Ўзбекистон президенти парламентга мурожаатнома тақдим этди

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари кенг таркибда иштирок этди.

Тадбир “Ўзбекистон24” телеканали орқали тўғридан тўғри олиб кўрсатилди.

Мурожаатнома 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланди.

Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов бирор марта ҳам парламентда Мурожжат билан чиқмаган эди. Фақат февраль ойида Вазирлар маҳкамасининг йил якунларига бағишланган мажлисида иштирок этиб, маъруза қиларди.

Шавкат Мирзиёев кириб келаётган янги — 2018 йилни Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Шу кунга қадар йилларга ном 8 декабрь арафасида – Конституция кунига бағишланган йиғилишда президент томонидан берилар эди.

Тез кунларда Шавкат Мирзиёевнинг катта матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви(iii)

1989 йил 21 ноябр куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши учун мен намойиш уюштирганман. Аммо буни КГБ Муҳаммад Солиҳдан кўрган. Буни бизга (Муҳаммад Солиҳ ва менга) ...

Самарқандда “долларчи” пичоқланди, бир неча минг доллари ўғирланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахслар халқ орасида “Абдулла долларчи” деб ном чиқарган тадбиркорни пичоқлаб кетди. (more…)

Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлади

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан буён гўшт маҳсулотлари ўртача 23 фоиз ошди. Ушбу даврда, айниқса, мол гўшти ва қўй гўшти нархи сезиларли даражада ўсди. Бу ҳақда Давлат ...