Миқ хақида афсона

Зомин воҳасида кўплаб тарихий ғорлар, 250 дан ортиқ тепаликлар, карвонсарой ва қўрғонлар, кўҳна шахристонлар ўринлари мавжуд бўлиб улар ҳозир ҳам чуқур илмий-археологик тадқиқотлар янги қизиқарли маълумотлар бериши аниқ. 

Мақола муаллиф Сундор Қорабоев(Бургут Бола)нинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

…Бу қадим тарих шоҳиди бўлмиш ҳудудни кўздан кечирмоқ, ўтмиш хаёт кечмишларини, аждодлар қадамларини туймоқ истаги мени бир лаҳза бўлсин тарк этмас эди.

Мен Миқ хақида афсоналарни, эртакларини тинглаб ўсдим, бир-биридан ғаройиб, сирли афсоналар хали ҳам қулоғимда жаранглаб турибди…

“Суффа” деб юритилувчи баланд тоғ устидаги текисликдан тушиб келинмаса Миқ қалъасига борадиган йўл йўқдай эди.

Еттикечув сойни оралаб борадиган тош харсангли йўл машшақатига юк машинаси дош бермаса бошқа уловнинг бу йўлларнинг танобини тортишига ишониб бўлмайди.

Хуллас, шундай қалъалардан бири “Минк”-Миқ қаласи бўлиб ушбу қалъа Зомин тумани Еттикечувсой бўйлаб баланд қоялар орасида жойлашган. Еттикечув сойнинг чап қирғоғидаги қирлар бағрида жойлашган қарама- қарши баланд қирлар бағрида қадим қўрғон қолдиқлар кўзга ташланади.

Қўрғоннинг ўнг томонидан яна ҳам баланд бир қирда қачонлардир ҳайбатли қалъа ҳозирда эса маҳобатли деворларгина қолган миқ қалъаси бўй кўрсатиб туради.

Араб сайёҳи Ибн Хавқал ёзишича, Усрушонада, Марсманд шаҳри яқинида темир қазиб олинган. Бу конлардан қазиб олинган темир Фарғона ва Мавворауннаҳргагина эмас, балки Хуросон ва Ироққача етиб борган.

Номаълум бўлган муаллифнинг “Худуд ул олам” асарида айтилишича, Марсмандда ҳар йили олди–сотти йиғини ташкил қилиниб шу ерда қазиб олинадиган темир бутун ўлкаларга тарқалган.

Бундай конлар ўрта асрларда Зарафшоннинг юқори қисмларида, дарбоза, Бадахшон тоғларида ҳам кўп эди. Бу конлардан олтин, кумуш, темир, туз ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинган.

Конларнинг табиий жойлашувига, бойлигига кичик ва катта конларга бўлинган эди. Баъзан конлар жуда катта ҳайбатли даражага эришар, кон ёнида кончиларнинг оилалари яшовчи қишлоқлар, работлар, қўрғонлар ва қўриқчи миноралар вужудга келар эди.

“Минк”- Миқ конлари қолдиқлари бўлмиш конлар хам ўз даврининг жуда улкан қазилма конларидан бири эди. Конларни қазишда “олов услуби”дан фойдаланилган.

Қазилаётган жойда гулхан ёқилиб қиздирилган тоғ жинсига сув сепилган. Бир неча бор шу усул такрорлангач жинслар ёрилиб қазиб олиш осонлашаверган.

Юмшоқроқ жинслар эса темир чўкичлар мисранглар, кетмон ва белкураклар, болта, теша, оғир темир ва бош болғалар, ёғоч поналар ёрдамида қазиб олинган. Миқ конлари қазувчилари фақат зарур темирли қатламнигина ажратиб олиб, кенглигини юра оладиган ва қазилма ишлари давом эттиришга имкон берадиган даражада белгилаб олардилар.

Қадимги кончилар Миқ конларида ҳеч бир мустаҳкамлагичсиз, устунсиз иш олиб боришган, қаттиқ тоғ жинслари шунга имкон туғдирган. Мой чироқлар ёруғида қазув ишларини олиб бораётган кончининг оғзи-бурни қоп-қора дудга ботиб кетар, машшақатли меҳнат эса унинг қаддини дол этиб қўйган.

“Сукутда қадим Муғ қалъаси…”

Моргузар тоғининг шимолий этакларида Еттикечувсой ҳавзасида эрамизнинг VI – X асрларида темир қазиб олинган “Муғ қалъаси” номи билан машҳур қалъалар ва қадимги шахта конлар бор.

Бу жойдан қазиб олинган темир рудасидан Хуросонга олиб борилиб “Исфаҳоний қиличлар” тайёрланганлиги ҳақида ўша даврларда яшаб ўтган араб сайёҳлари Ал-Муқаддасий, Ибн Хордадбеҳ, Ибн Қудамаларнинг ёзма битиклари бор.

Археолог олимлар А.Грицина, Л.Сверчков ва бошқалар ана шу тарихий манзилларни топишди.

Ташқарига кон ва саватларда олиб чиқилган тоғ жинслари тозаланиб, майдаланиб сўнг оқар сувда ювиб, темир зарралари ажратиб олинган. Шундан кейингина махсус қозонга солиниб ва тегишли шаклдаги қолипларга қуйилган…

Бундан бир неча йил бурун Миқда археологлар қазув ишларини олиб боришди. Жуда қадимги тангалар, уй рўзғор жихозлари, матолар қолдиқлари топилди. Буларнинг бари қадим оташпараст кончиларнинг хаётига таалуқли эди…

Мик (Минк, Мунк, Миқ) — Еттикечувсой Ҳавзасидаги ТОҒ кончилари кишлоғининг ва шу конлар яқинидаги ТОҒ калъаларининг номлашиши. Эрамизнинг V—VIII асрларида темир қазиб олиш, эритиш бийлаи шуғулланган «муғ»- оташпараст кончи тоғликлар бутун Шарқда маълум ва машҳур бўлишган. «Уларнинг темиридан ясалган қиличлар билаи Исфахонгача қуролланишган».

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғузор туманида гўдак 4 млн сўмга баҳоланди

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. ...

Хуршид даврон: провакация кимга керак?

Тасаввур қилинг, Қозоғистон сайтларида бизнинг - ўзбек миллатининг қаҳрамонлари ҳақида, масалан, Мадаминбек ёки Иброҳимбек лақай ҳақида ғирт ёлғон, улар ҳақидаги миллий ...

Фарғонада газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчи машинасини ўғирлатди

Водий вилоятларида, хусусан, Фарғонада ҳам газ-заправкаларда даҳшатли навбатлар кузатилаётгани, ҳайдовчилар 14 соатлаб навбатда тургани, газ-заправкалар олдида автомобиллар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400