Туркманистонда ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи аёл озодликка чиқди

Туркманистонда ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва фуқаролар фаоли Галина Кучеренко 15 кунлик ҳибсдан сўнг 22 декабрь куни кечқурун озодликка чиқди. Бу ҳақда “Озодлик” радиосига фаолнинг яқинлари маълум қилди.

Ашхабодда истиқомат қилувчи, ҳайвонлар ҳимоячиси Галина Кучеренко қизи Валерия билан биргаликда 7 декабрь куни ўзининг шахсий хонадонидан куч билан олиб кетилган эди.

Кейинчалик маълум бўлишича, Галина ва Валерия алоҳида-алоҳида полиция ва судга олиб борилган. Ўша куни Валерия жаримага тортилди ва қўйиб юборилди, Галинанинг тақдири эса бир неча кун номаълум бўлиб қолди ва 12 декабрь куни қизига онаси билан учрашиш имконияти яратилди. Галина Туркманстон пойтахти яқинидаги Арзув қишлоғида жойлашган махсус ушлаб туриш муассасида экани аниқланди.

Галина Кучеренконинг яқинларининг айтишича, у қўшниларнинг аризаси бўйича ҳибсга олинган. Қўшнилар уйдаги антисанитария ҳолатидан шикоят қилишган. Маълум бўлишича, Кучеренко уйида ит ва мушуклани сақлаган. Фаолнинг қизининг сўзларига қараганда, 7 декабрь куни уйига қайтиб келганида, хонадонда ит ва мушуклар йўқлигини кўрган, хоналар тартибсиз бўлиб, қон излари бор эди.

Галина Кучеренко бир неча йилдан бери Ашхабоддаги уйсиз ҳайвонлар масалалари билан шуғулланиб келади, мунтазам равишда Туркманистон пойтахтидаги ит ва мушуклар шавқатсизларча йўқ қилинаётгани билан боғлиқ далилларни келтиради. Бир неча бор фаолга ҳукумат томонидан босим бўлгани, шунингдек ўз фаолияти учун таҳдидлар бўлгани маълум қилинган. Галина Кучеренкони ҳимоя қилиш мақсадида халқаро кампания авж олди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Электр энергияси нархи 16 ноябрдан бошлаб ошадиган бўлди — ҳукумат қарори

“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси ...

Ҳамза тўйчиев жомбой туманига ҳоким бўлди

Бугун – 30 июль куни халқ депутатлари Жомбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри ёзмоқда. Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ...

Садриддин мўминов наманган тумани ҳокими бўлди

Халқ депутатлари Наманган тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб «Дарё» маълум қилмоқда.   Сессияда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400