Президент барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божларини бекор қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди.

Мақола  kun.uz сайтидан олинди.

Давлат раҳбари 15 декабрь куни «Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатда барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялашни бекор қилиш назарда тутилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналарини ташқи бозорларни маркетинг тадқиқот қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун очишга рухсат берилди. Улар консигнация шартларида товарларини етказиб беришлари ҳам мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мактабларга телевизор ҳарид қилишда давлат ғазнасига 7 млн сом зарар бўлган

Таълим бериш вазирлигининг маъсулиятли шаҳсларига яна бир жиноий иш очилди. Улар мактабларга телевизор сотиб олишда давлат ғазнасига 7 млн сомдан ортиқ зиёнга дучор қилган.  ...

Турклар utbankни тўлиқлигича сотиб олди

Ўзбек-турк банки Ўзбекистонда Ziraat Bank-Uzbekistan номи остида иш юритади. (more…)

Ўзбекистон ўз товарлари ва хизматларининг тожикистонга экспортини молиялаштиради

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Тожикистон “Амонатбонк” Давлат жамғарма банки савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400