“Каламушлар” келгуси йили нима қиларкин?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Президентнинг жонли эфирда халққа ӯз мурожаатини етказа туриб, қаланғи-қасанғи йўллар билан ўз шаънидан фойдаланиб, бундоқ айтганда коррупция оламининг бир қисм чимилдиғини очди десам нотӯғри бўлмас. Шундай фикрга келишимга қишлоқдаги қӯшни акамнинг гаплари сабаб бӯлган эди. У киши ўзи камгап. Кўчага ҳам чиққанини кўрмайман. Лекин менинг шундай масалалар ҳақида ёзишимни билиб атай кепти суҳбатлашгани.

Уйга келиб: президентнинг йиғин давомида ҳокимми, вазирми, депутатми, ким бўлишидан қатъи назар, ҳаммасини айби бўлса турғизиб қўйиб сўроқ қилганини кўриб, ҳатто кўзига ёш олганини айтди. Аввалига кўзга ёш оладигандай ҳолатни ўзим пайқамаганим сабабли ҳайрон қолдим.  Журналист одамга бу ҳолат танишлиги учун. Кейин уни англашимнинг сабабини тушуниб қолдим.

Бундан бир ой олдин Америкада ӯзбекистонлик киши теракт содир этган пайтда «Бирдамлик» Халқ демократик ҳаракати лидери Баҳодир Хон Туркистоннинг «Ц1» сайтига берган суҳбатида «менинг юртдошларим, унақа кунларни кӯрмаган ва кӯрган пайтда нима қилганларини билишмаган» деган жойлари ёдимга тушиб, қӯшнимнинг ҳолатини тушунгандек бӯлдим.

Албатта, бундай йиғинлар аввал  эфирда ҳеч қачон кӯрсатилмасди. Каримов даврида бу ҳолатлар бўлмаганининг сабабини шу тарзда пайқаш мумкин. Халқ, кўп нарсадан бехабар ва кўп ҳолатни тушунишмасди. Шунинг учун ҳам қўшнимнинг кўзларидан ёш чиқиб кетган бўлса ажабмас.

Ўша конференцияни кўра олмадим. Лекин интернетда яхшигина қирқилган видеоларни кӯрдим, қўшним ӯша видеолардан бирини айтиб қолди.

– Кӯрдингми, гавдаси девдек, қорни қаппайган қорани турғизиб қӯйиб урушганини?

– Ҳа, – деб, жавоб бера туриб ёдимга болалик чоғимда  ҳар сериясини қолдирмай кўрадиган Ҳиндистоннинг тарихий фильми Рамаяна тушди. Унда ёвуз Раваннинг фақат пишган овқат ҳидига кўзини очиб, уйқусидан уйғонадиган каттагина Кумбакарн исмли укасининг расми  кўз олдимда пайдо бўлди.

Чиндан ҳам кеча президент олдида боши ерга қараб турган мешқориннинг кӯриниши Кумбакадан айнимай қоларкан. Қанча ердан эпос десак ҳам, барибир ўша девлар сулоласига мансуб Кусбакарннинг кичкина давомчилари  Ӯзбекистонда ҳам етиб ортишидан дарак беради.

Яхшилаб текширадиган бўлсалар бунақа Раван сулоласига мансуб анчагина порахӯрлар бор денг. Орасида Ӯзбекистонни ютиб юборишдан ҳам тап тортмайдиганлар ҳам бор.

Президентнинг «Каламушлар» дегани ҳам ўтди. «Уларнинг қатта яширинадиганини яхши биламан» – деди. Энди ӯша каламушларнинг ҳаммасини бўлмаса ҳам анчасини йӯқота оладими, йўқми унисини келгуси йилда кўрамиз.

Бу йилги якуний йиғин шу тарзда «коррупцияни тӯхтатиш лозим» деган каломлар билан якунланмоқда, келаси йилда ӯшалар қайтадан давлатни тунашдан бошланиб кетмаса бўлдида, президент гаплари ҳазил бўлиб…

Муаллиф: Нур Дўст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонга яна 20 мамлакат фуқаролари визасиз кира олади

2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади. Бу ҳақда сешанба куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида ...

Бухорода яшовчи ота ва ўгай она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи 

Бухорода яшовчи ота-она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди. 9 ёшли Шукрона Шодиеванинг ота-онаси уни мунтазам ...

«кўк кит» яна «сузиб чиқди». тармоқда янги «ўлим гуруҳлари» пайдо бўлди

Россия ва Қозоғистонда бир қанча ўсмир ушбу ўйин қурбони бўлганди. Суиқасдга етакловчи ўйинга ўсмирлар турли ҳештеглар орқали жалб қилинмоқда, деб хабар берди «Известия». ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400