Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон амалдаги банк тизимини қаттиқ танқид остига олди.

Президент Эмомали Раҳмон 22 декабр куни Тожикистон парламентига йўллаган йиллик мурожаати пайтида амалдаги банк тизимини мамлакат иқтисодий тараққиётидаги асосий тормоз эканини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон банк тузилмасида соғлом рақобат мавжуд эмас.

Президент 2017 йилда банклар томонидан қарз бериш 2016 йилга нисбатан 4 фоизга камайганлигини айтар экан, бундай ҳолат банклар роҳбарларининг масъулиятсизлиги, жумладан, «Агроинвестбанк» ва «Тоджиксодиротбанк» томонидан кўплаб одамларнинг ўз пулини вақтида қайтариб ололмаганидан кейин юз бераётганлигини таъкидлади.

Тожикистон Президенти чиқишида иккита инқироз остонасида турган банк давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашдан сўнггина кўплаб омонатчиларга пулларни қайтариб берганлигини, аммо амалга оширилган ишлар етарли бўлмай, Ҳукумат қисқа фурсат ичида мазкур банклар, яъни «Агроинвестбанк» ва «Тоджиксодиротбанк»лардаги молиявий вазиятни соғломлаштириш режасини ишлаб чиқиши кераклигини таъкидлади.

Унинг сўзларига қараганда, шу йилнинг 11 ойи мобайнида аҳолининг кредит мусассаларидаги депозити ҳажми 9 млрд сомоний ( $ 1 млрд)ни ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган 2016 йилга таққослаганда 5% яъни, 464 миллион сомоний камдир.

Маълумки, Россия Федерациясида кузатилган иқтисодий инқироздан кейин охирги йилларда тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг пул юбориши камайиб кетгани боис, шунингдек, Тожикистондаги банклар ташқаридан юборилган рус рублини фақат тожик сомонийсида бериш ҳақида қарор чиқарганидан сўнг банк орқали пул юбориш камайиб кетиб, банклар кўплаб муаммолар билан тўқнаш келди. Кўплаб банклар иш ўринларини, бўлим ва филиалларини қисқартиришга мажбур бўлди.

Бу давр ичида иккита банк: “Фононбанк” ва “Тожпромбанк” банкрот деб эълон қилинди. “Агроинвестбанк” ва “Тожиксодиротбанк” эса миниглаб депозит қўйган одамларга маблағларини ўз вақтида қайтариб беролмай, одамлар ҳалигача сарсон-саргардон бўлиб юриптилар.

Муаллиф: Озод Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон талабалари ўз хоҳишлари билан стипендиядан воз кечишга мажбурланмоқда

“Озодлик” манбаларининг хабарларига қараганда, олий ўқув юртлари талабаларини ўз хоҳишлари билан стипендиядан воз кечишлари ҳақида ариза ёзишга мажбурлашмоқда ва оилавий ...

Амалдаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига оид янги лойиҳани ўқиб…

Биз ўзбеклар ўтмишда бир неча алифболардан, жумладан, араб ёзувига асосланган ўзбек алифбоси (1929 йилгача), лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси (1929-1940 йй.) ва кирилл ...

Ҳиндистонда автобус иштирокидаги автоҳалокатда 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автобус ва контейнеровоз иштирокида ЙТҲда 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда  «ТАСС» хабарига таяниб "Дарё" ёзмоқда. Қайд этилишича,  транспортлар ...