Москвада автобус йўловчиларни босиб кетди, қурбонлар бор (видео)

Москвада автобус ер ости йўли зинапоясида турган пиёдалар устига юриб кетди. Расмий маълумотларга қараганда, тўрт киши ҳалок бўлди, яна 11 одам жабрланди, улардан тўққиз нафари касалхонага ётқизилган.

Ҳодиса Кутузов шоҳкўчасида, метронинг “Славянский бульвар” бекати яқинида рўй берди. Автобус ҳайдовчиси ушланган. Сўроқ пайтида у ҳалокатга учраган автобуснинг рулини бошқаришга биринчи марта ўтирганини айтди. “Мен қўл тормозини бўшатганимда автобус юриб кетди. Мен уни тўхтатиш учун ҳамма ишни қилдим, лекин у тўхтамади. Автоубсдаги тезликни ўзгартириш қутиси автоматик тарзда ишлайди, шунинг учун мен ҳеч нарса қила олмасдим”, – деб ҳайдовчининг сўзларидан иқтибос келтиради, Life портали билан боғланган Mash нашри.

Полиция бўлиб ўтган ҳодисанинг иккита фаразини кўриб чиқмоқда. Улардан бирига кўра, ҳайдовчи бошқарувни бажара билган, иккинчисига қараганда – низога автобуснинг бузуқлиги сабаб бўлган. Бунда “Мострансавто” давлат корхонасининг вакиллари автобус 2017 йилда ишлаб чиқарилгани ва рейсдан олдин яроқли бўлгани ҳамда ҳайдовчи 30 йиллик иш стажига эгалиги ва компанияда 2000 йилдан бери ишлаб келаётганини баён қилишмоқда.

Кутузов шоҳкўчасида йўловчиларни босиб кетишдан кейин Москвадаги ҳамма йўловчи ташувчи автобусларни текшириш бошланди.

Аудиолар