Қирғизистонда Isuzu​ ва Ravon​ моделлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда (аудио)

2018 йилдан бошлаб Қирғизистондаги 4та шаҳарда Ravon автомобиллари ва Isuzu автобуси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Заводлар Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш ва Қора-Болта шаҳарларида ишга тушади.

Бу ҳақда Қирғизистон инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш агентлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзавтосаноат» агентлигининг директори ва раҳбарияти 25 декабрь куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида машинасозлик соҳасида эришилган келишувлар, шунингдек, уларни амалга ошириш режалари ҳақида сўзлаб берди

«Томонлар саноатни, жумладан кўплаб иш ўринлари яратиш, экспортни ривожлантириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қиладиган автомобиль саноатини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини белгилаб олдилар. Шу билан бирга, ўзбекистонлик ҳамкасбларнинг автомобиль саноатини яратиш ва ривожлантириш борасидаги катта тажрибасини ва иккала мамлакат ўтрасида тажриба алмашиш ниятини инобатга олиш муҳим», – дейилади матбот хизмати хабарида.

Бишкекда нархи йўловчилар сонидан келиб чиқиб, $38 минг дан $77 минггача бўлган Isuzu автобусларини ишлаб чиқарувчи завод очиш режалаштирилмоқда. Қора Болтада осма техникалар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғиш ҳам йўлга қўйилади. Учта заводда ишлаб чиқариладиган барча техника ЕОИИ мамлакатларида сотилади.

Аудиолар