Сувни тўғри ичасизми? Сув истеъмоли ҳақидаги афсона ва ҳақиқат

Кунига айнан саккиз стакан сув ичиш шартми? Минерал сув ҳар доим ҳам фойдалими? Водопроводдаги сувни ичса нима бўлади?  Нутрициолог Ксения Благова бу саволларга жавоб топишда ёрдам беради.

Кунига икки литр сув: ростми ё ёлғон?

Мақола  kommersant.uz сайтидан олинди

Интернетда тўғри овқатланиш тамойиллари ва сув истеъмоли тўғрисида бир-бирига қарама-қарши  ахборотлар кўп топилади. Тўғри овқатланиш ҳақидаги гап-сўзлардан бир хулосага келиш мумкин бўлса, сув ҳақида ундай дея олмаймиз – чунки суюқлик истеъмоли ҳақида ҳаммага бирдек мувофиқ келадиган маслаҳатни бериб бўлмайди.

Умумий суратда айтиш мумкинки, тавсия этиладиган кундалик сув миқдори тананинг 1 кг. вазни учун 30 мл.га тенг бўлгани маъқул. Бевосита сувнинг ўзи ҳам, овқат ва ичимликлар таркибидаги сув ҳам шунга киради. Сувга эҳтиёж иқлимга, иш шароитига, ҳаракат оз-кўплигига ва инсоннинг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади, шу сабабли кетини узмай сув ичишдан маъно йўқ – мувозанатни ушлаш кифоя.

Яна бир жиҳатни эътиборга олиш зарур: “ичилган сув” деганда маъданлашуви 1 дм³да 1 гр.га тўғри келувчи ошхона суви назарда тутилади. Маъданлашуви 1 дм³да 1 гр.дан 10 гр.гача бўлган даволаш-ошхона сувлари соғлом одамларга, кундалик истеъмол учун узоқ бўлмаган муддатга ёки номунтазам равишда рухсат берилади.

1 дм³да 10 гр.дан кўп маъданларга эга шифобахш маъданли сувлар қатор касалликларда даволаш-профилактика истеъмоли учун тайинланади ва одатий ошхона истеъмоли учун тавсия этилмайди.

water-glassФото: Public Domain Pictures

Ўзбекистондаги маъданли сув: “Тошкентсув”дан “Чортоқ”қача

Тошкентда, 1958 йилдан буёғига, “минерал сув”нинг синоними сифатида “Тошкент суви” ибораси ишлатилган. Ҳатто қўшни республикаларга борганда дўконлардан “Тошкент суви” излаб, топа олмай ҳайратга тушган юртдошларимиз ҳам бўлган.

Тошкент маъданли суви шиша бутилкаларда чиқарилган, ёқимли таъмли бўлиб, албатта илиқ ҳолда сотилган.

“Тошкент маъданли суви”нинг тарихи, Наманган вилоятидаги минерал сувники каби, нефтдан бошланган. 1940 йиллар охирида Тошкент ҳудудида нефть излаб бир қанча қудуқлар қазийдилар ва нефть ўрнига ҳарорати 70 даражали маъданли сувга йўлиқадилар. Сув таркибини ўрганган олимлар унинг шифбохаш эканлигини аниқладилар. Тез орада цех қурадилар, кейин у Семашко номидаги Курортология ва физиотерапия  институти ёнидаги заводга айланади.

Таниқлилиги бўйича “Тошкент суви”дан кейинги ўринда Фарғона маъданли суви турарди. У 1958 йилдан буён истеъмол қилинади ва табиий таркибига кўра “Тошкент суви”га ўхшаб кетади. Бу икки сув кам маъданли хлорид-карбонат натрий сувларига киради.

Самарқанд ва Чортоқ маъданли сувини 1969 йилдан қадоқлаб сота бошладилар. Бу сувларнинг хусусиятлари Тошкент сувиникидан қолишмаса-да, у пайтлардаги иқтисодий шароит кенг тарқалиш имконини бермади. Лекин одамлар Чортоқ сувининг шифобахшлиги ҳақида хабар топиб, булоқдан баҳра олгани нафақат Ўзбекистон, балки собиқ Иттифоқнинг турли чеккаларидан келардилар.

Чартак минеральная водаЧортоқ, Наманган вилояти, тарихий сурат

Саломатлигини тиклаш истагида бўлганлар кўпчилик эканлиги боис, шифобахш булоқлардан унча нари бўлмаган жойда, Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида машҳур санаторий барпо этилди.

Санаторийда даволаниш учун ҳар литрида 50 гр.дан зиёд туз ва микроэлементлар бўлган, 1000 метрдан чуқурроқдан чиқадиган сувдан фойдаланилган. Уни ичимлик суви сифатида истеъмол қилиб бўлмайди.

Минерал сувни қандай истеъмол қилиш маъқул?

Ичимлик суви тузлар ва микроэлементлар миқдори 1 литрга 2,6 гр.дан ошмайдиган манбалардан олинади. Chortoq маъданли суви айнан шундай манбалар сирасига киради.

Бу маъданли сув чиқарилишига 507 метр чуқурликка эга 32- сон қудуқнинг очилиши сабаб бўлди, бу чуқурликда чучук сув ўрнига хлорид-сульфат-натрий таркибли субтермал (+30ºС) маъданли сув аниқланди.

Бундай сув ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигида, холецеститда, гепатит, ўт қопи дискинезияси, панкреатит, қандли диабетда профилактика ва даволаш мақсадларида қўлланилиши мумкин. Маъданли сувни истеъмол қилиш режими бундай ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиб белгиланиши лозим, чунки маъданларнинг ҳаддан ортиб кетиши буйраклар зўриқтириши ва ошқозон-ичак йўлидаги муаммоларни чуқурлаштириши мумкин.

water 04Фото: Getty

Водопровод суви: ичишга яроқлими ёки йўқ?

“Ошхона маъданли суви” иборасини ўқиганда, кўз олдингизга дўкондаги бутилкага солиб сотиладиган сув кўз олдингизга келса керак?  Аслида  уйимизда крандан оқаётган сув ҳам шу тоифага киради. Водопровод суви сифатига қўйиладиган асосий гигиеник талабларга кўра,  “ичимлик (водопровод) суви эпидемик жиҳатдан бехавф, кимёвий таркибига кўра зарарсиз бўлиши, ижобий органолептик хусусиятларга эга, радиактив жиҳатдан хавфсиз бўлиши зарур”.

Крандан оқаётган сув хавфсиз бўлиши керак, лекин амалиётда ҳеч ким бу сув таркибида нималар борлигини аниқ айта олмайди. Шу сабабли, заҳарланиш эҳтимолидан нари бўлиш учун, сувни қайнатган маъқул. Бироқ шуни ҳам ҳисобга олинг: сувни қайта-қайта қайнатиш унда дейтерий – водород изотопларидан бирининг кўпайишига сабаб бўлади, у эса,  асло фойдали эмас.

Фильтрдан ўтган сувни қайнатмаса ҳам бўлаверади, дейиш хато, чунки у бактерияларни ушлаб қолмайди. Фильтр қайнаган сув остида чўкмалар ҳосил бўлишидан ҳам асрамайди – улар қайнаш пайтида ҳосил бўладиган кальций ва магний ионларидан юзага келади – улар қайнамаган сувда эркин ионлар кўринишида бўлади, фильтр ушлаб қолиши мумкин бўлган бирор моддалар таркибида бўлмайди

Фильтр фақат сувдаги механик, масалан, қувурлар эскириши натижасида юзага келган аралашмаларни тутиб қолиши мумкин.

Бутилкада сотиладиган сув эса, стерилизацияланган бўлади ва қайнатмай истеъмол қилиш учун яроқли саналади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

100 ёшдан кичикларга тамаки сотишни тақиқлаш таклиф этилди

АҚШнинг Гавайи штатида парламент 100 ёшдан кичик бўлган фуқароларга тамаки сотишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини киритди. Мазкур ҳужжат қонунчилик органи расмий сайтида ...

Пандемия сабабли 195 млн киши ишсиз қолиши мумкин – бмт

Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 2-чорагидаёқ 195 млн киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг пандемиядан кейин давлатлар иқтисодиётини тиклаш бўйича ...

Давлат “тасарруфида”ги  ннтлар

                                                                 Академик Кабир Комилов раҳматлик собиқ СССР тузимининг энг сўнгги ҳуқуқшуносларидан эди, десам янглишмайман. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400