Тожикистон шимолида кучли шамол оқибатлари ҳамон бартараф этилмади

26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси Хўжанд шаҳри ва Сўғд вилоятининг айрим туманларида кузатилган кучли шамол оқибатлари ҳамон тўлалигича бартараф этилмади. Минглаб шаҳарликлар ва қишлоқ аҳолиси электр энергиясидан маҳрумлигича қолмоқда.

Фавқулотда вазиятлар Қўмитасининг Сўғд вилояти бўйича қўмитаси қутқарувчилари Хўжанд шаҳридаги айрим туманларда кузатилган аварияларни бартараф этишга муваффақ бўлишди. Тиббиёт муассасалари ва маъмурий биноларга электр бериш тикланди, дея хабар берди вилоят штаби матбуот котиби Шаҳзода Бўтаева.

Унинг сўзларига қараганда, кучли шамол ва ёмғир аралаш ёққан қор натижасида 4та подстанцияда авария юз берди, бунинг оқибатида аҳоли электр манбаидан маҳрум бўлди. Табиий офат туфайли 40та ёғоч устун, ўнлаб дарахтлар қулаб тушди, мактаб, шифохона, маъмурий ва турар жой биноларининг томларини шамол учириб кетди.

Бахтимизга инсоний талофатлар кузатилмади, деди Шаҳзода Бўтаева.

Бундан аввал, Хўжандда шамол шаҳар марказига ўрнатилган 16-метрлик янги йил арчасини қулатиб юборгани, кўплаб уйларнинг, шунингдек дўконларнинг ойналарини синдириб ташлагани ҳақида хабар тарқатилган эди. Табиий офат натижасида зарар кўрган Хўжанддаги бир қатор таълим муассасаларининг раҳбарлари таътил эълон қилишга мажбур бўлди.

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бу каби кучли шамол сўнги 40 йилда Сўғд вилоятида кузатилмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада?

Кўп ҳолларда ОАВларда пенсия билан нафақа тушунчалари ноўрин ишлатилади. Баъзан пенсионер сўзи ўрнига «нафақахўр» сўзини ёки «нафақага чиқдим» ибораси ҳам ишлатиб юборилади, ...

Ўзбекистонда ҳайит намозига 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 2 057 та масжиддан 1 983 тасида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро ҳайит намозини ўқиди. Бу ҳақда ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ...

Андрей кубатин тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилди

26 сентябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик истеъдодли ёш олим, туркология мутахассиси, 2017 йили давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган Андрей Кубатиннинг иши Тошкент ...