Самарқандда 12 яшар қиз ўлдирилди, қотилликда эрини рашк қилган аёл гумонланмоқда

Самарқанд вилоят, Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил маҳалласида яшайдиган аёл қўшнисининг 12 яшар қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг дастлабки талқинига кўра, эрининг қўшни хотин билан ишқий саргузаштлари борлигини гумон қилган аёл, қасд олиш мақсадида унинг қизини ўлдириб, жасадни уйи яқинидаги далага кўмиб ташлаган бўлиши мумкин.

Пайариқ туманининг Хўжа Исмоил маҳалласида яшаган ва 10 декабрь куни бедарак йўқолган 5-синф қиз бола ўқувчининг жасади 25 декабрь куни далада, кўмиб ташланган ҳолда топилган.

Самарқанд вилоят, Пайариқ туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, майор Амин Тошев тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини айтди. Иш юзасидан бир аёл гумонланувчи cифатида ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

– Марҳум қизчанинг онаси бизнинг қишлоққа келин бўлиб тушганига ўн йилча бўлди. Отаси беш йил олдин вафот этган. Аввал қайнотасининг уйида бирга яшаб юрди. Кейин ўзларига бир уй қилиб, чиқариб қўйишди. Биз ҳам ҳали аниғини билмаймиз. Айтишларича, қўшни аёл шу ишни қилган. Қизчани болта билан уриб ўлдириб, уйи яқинидаги далага кўмиб ташлаган экан. Қизчанинг онасини эрига ўйнаш бўлган, деб гумон қилган экан. Шунинг учун унинг қасдини қизидан олибди, деган гаплар бор. Лекин бу ҳали расман тасдиқланмаган, – деди маҳалла фаоли.

Бу иш юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97- моддси (Қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши очилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистоннинг собиқ президенти ўзининг 57-китобини ёзди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат аъзоларига отасининг 57-китобини таништирди. Президент Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида унинг отаси, собиқ президент ...

 «тақиқ-тақиқ ўйини»

Вояга етмаган фарзанди бор ота-оналарнинг хорижда ишлашини чеклаш керакми? 23-26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммитида ...

Булунғур тумани ҳокими баҳодир баҳромов: аксариятимиз халқ билан очиқ мулоқотларга тайёр эмасмиз

Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Баҳромов – Маҳалламизда электр энергияси ўчиб қолди, “Очиқ мулоқот”ни кўролмаяпмиз… Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Баҳромов, сектор раҳбарлари, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400