Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси истеъфо сўраб ариза ёзди

Ўзбекистондаги энг қудратли генераллардан бири сифатида танилган Давлат Солиқ қўмитаси раиси, 71 яшар Ботир Парпиев истеъфога чиқиш ҳақида президентга ариза топширган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбалар хабар қилди.

Мулозимларга кўра, генерал-лейтенант Парпиев истеъфо сўраб ёзган аризасини президент Мирзиёевга икки ой муқаддам топширган.

– Икки ой олдин Парпиев мазаси йўқлиги сабабли истеъфога чиқишни сўраб, президент Мирзиёевга ариза топширганди. Охирги пайтларда Парпиев оёғи оғриётганидан шикоят қилади. Лекин, президент ҳозирча ишлаб турсин, деб унинг аризасини қабул қилмаган, – деди мулозим. Унинг таъкидлашича, Ботир Парпиев 28 декабрь куни ўз иш жойида эди.

Ботир Парпиевнинг истеъфога чиқишни сўраб ариза топширгани ҳақидаги хабар мамлакат солиқ тизими кадрлари орасида йирик қисқартиришлар юз бергани ортидан кузатилмоқда. Солиқ тизимидаги қисқартишлар¸ расмийларга кўра¸ Ўзбекистон презденти қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 12 июлида ўтказилган видеоселекторда солиқ тизими ходимларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишлари ва асоссиз текширувлар ўтказишини танқид қилар экан¸ яқин фурсатда Ўзбекистон солиқ тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишини айтган эди.

Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитасига 2004 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолисининг қанчасига битта банкомат тўғри келади?

Банк хизматларининг оммабоплигини оширишда чакана хизматларнинг роли, айниқса, катта. Чунки улар мижозлар учун жуда қулай бўлиб, вақтни тежаш баробарида, турли ...

Қишлоқ жойларда қурилаётган арзон-уй жойларни қандай олиш мумкин?

Ҳозирда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш давом эттирилмоқда. Ушбу уйларнинг дастлабки бадали қуйидагича: 0,02 га ўлчамли ер ...

Кўприкдаги кўрларга маслаҳат!

Мактаб чоғларимда ўқитувчиларга ихлосим шундай баланд эдики, уларни осмондан тушган фаришталарга ўхшатар эдим. (more…)