Ўзбекистон аэропортларида декларация тўлдирмай ўтиш имкони пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида яшил ва қизил йўлаклар ишга тушди. Энди йўловчилар 2000 долларгача маблағи ва декларация қилиниши шарт бўлмаган товарлари бўлса яшил йўлакдан қоғоз тўлдирмай ўтиши мумкин.

Манбаа bbc.com сайти

“Бугун, 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда яшил ва қизил йўлаклар ишга тушди. Ҳозир одамлар бу йўлаклар орқали ўтишмоқда”, дейди Давлати божхона қўмитаси ахборот хизматидан Ҳусен Тангриев.

Ўзбекистонга аэропортлар орқали киришни истовчи йўловчилар шу вақтгача қатъий тартибда божхона декларацияларини тўлдириш орқали ўтарди.

Бу ўз навбатида турнақатор навбатларнинг пайдо бўлишига ва одамларга ноқулайлик туғдиришга олиб келган.

Президент Мирзиёев фармони асосида тузилган Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида божхона органларига ҳам айрим вазифалар кўрсатилган эди.

Ана шу кўрсатмалар асосида Вазирлар маҳкамаси 2017 йилнинг 11 октябр куни божхона чегараларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилган.

1 январдан бошлаб Ўзбекистондан чиқиб кетаётган йўловчилар 2 минг долларгача маблағни декларацияда кўрсатмасдан кетишлари мумкин. Марказий банкнинг рухсатисиз Ўзбекистондан 5 минг долларгача маблағни олиб чиқиб кетиш мумкин.

Бироқ 2000 мингдан 5 минггача бўлган маблағ декларация қилиниши лозим.

Божхона қўмитаси яшил ва қизил йўлаклаклардан қандай фойдаланиш кераклиги тўғрисида махсус видеоролик чиқарган.

Унда айтишилича, декларация қилиниши керак бўлган товар ва пули бўлган фуқаролар яишл йўлакдан ўтиб кетса қонун бўйича жавобгарликка тортилади.

Бироқ икки йўлакли тизим олдида жисмоний шахсларга божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини берадиган ахборот ҳудуди ташкил этилади.

“Унда божхона қонунчилиги ва асосий қоидалар, икки йўлақли тизимни қўллаш тартиби ҳақида қисқача маълумотномалар, шунингдек божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантириш жойлаштирилади”, дейилади Божхона қўмитаси тарқатган маълумотномада.

Қарорга кўра, икки йўлакли тизим 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида кучга киради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилмоқда

Бу тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорда кўзда тутилган. Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан ...

Ҳокимлар евол-ютсанинг қайси босқичида?

Ким // нима қандай ейди? Масалан, товуқлар қўқитиб ейди, маалимлар ўқитиб ейди, пишаклар ҳуркитиб ейди, прокурор қўрқитиб ейди. Эчкилар тергилаб ейди, мелиса турткилаб ейди, ...

“банклар туфайли ягона ўғлимнинг ўқиш пулини тўлай олмаяпман”

  "Мен ёлғиз онаман. Уч ой олдин ўғлим Япония университетларидан бирига интернет орқали имтиҳон топшириб, ўқишга қабул қилинди. Ёлғиз ўзим ўғлимни катта қилганман. Ёлғиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400