Тожикистонда қамоқда ўтириб, гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилувчилар фош қилинди

Тожикистон махсус хизматлари Душанбадаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган бўлишига қарамай Тожикистон-Афғонистон чегараси орқали гиёҳванд моддалар олиб ўтилишини назорат қилиб турган бир гуруҳ маҳбусларни фош қилди. Бу маҳбусларга нисбатан янги жиноий иш очилди.

Гуруҳга икки нафар Тожикистон ва бир нафар Афғонистон фуқароси кирган бўлиб, улар ўтган ойда полковник Хайриддин Ахтамов ҳалок бўлган “Шўрообод” чегара отрядида юз берган отишмани уюштирган афғон контрабандачилари билан мулоқотда бўлиб туришган.

Эслатиб ўтамиз, қуролли тўқнашув 2 декабрь куни кечқурун Шамсиддин Шохин туманидаги Новобод тоғли ҳудудида бўлиб ўтган эди. 12 нафар қуролли контрабандачи ноқонуний равишда чегара линиясидан ўтганди. Жангда тўрт нафар тожик чегарачиси жароҳат олди, полковник Ахтамов эса ҳалок бўлди.

Терговга яқин манбанинг 2 январь куни маълум қилишича, бир гуруҳ маҳбуслар қамоқхонада ўтириб мобил алоқа орқали контрабандачиларнинг ҳаракатларини назорат қилиб турган. Афғон контрабандачилари 33 кг наркотик моддани тожик наркосавдогарларига топшириши керак эди.

«Уч нафар маҳбуснинг ҳаммаси бундан аввал ТР Жиноят Кодексининг 200 моддаси «Ноқонуний равишда гиёҳванд моддаларни ёки психотроп маҳсулотларни сотиш мақсадида айлантириш” моддаси бўйича узоқ муддат озодликдан маҳрум қилинган эди. Уларга нисбатан янги жиноий иш очилди»,- дейди манба.

Афғонистон контрабандачилари “юк”ни топширмоқчи бўлган Тожикистон фуқароларини қидириш давом этмоқда. Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржони Эмомалининг айтишича,кўп ҳолларда террор ташкилотларининг аъзолари, шунингдек гиёҳванд моддалар савдогарлари ўзгаларнинг номидаги сим-карталардан фойдаланади, бу ўз навбатида уларни топишни қийинлаштиради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Коррупционерлар давлат ва жамият манфаатларига 1 триллион 665 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган

2019 йилнинг биринчи ярмида 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга 590 жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида журналистлар учун ...

Херсон ва запорожьеда россия паспорти берилаётгани маълум бўлди

Украинанинг Запорожье вилояти ва Херсон шаҳрининг босиб олинган ҳудудларида фуқароларга 11-июндан бошлаб Россия паспорти берила бошланди. Бу ҳақда Кремл тайинланган маҳаллий ...

Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Британия ва америкалик  олимлар “Тўлиқ бахтли бўлиш учун одамга қанча пул керак?” деган саволга жавоб берувчи илмий тадқиқотни якунлагани ҳақида эълон қилди.  Айтиш ...