Ўнлаб имом-хатиб вазифасидан бўшатилди

Тожикистонда ўнлаб жомеъ масжидларининг имом-хатиблари мамлакат Дин қўмитаси ҳамда Уламолар кенгаши вакиллари томонидан олинган имтиҳонлардан ўта олмагани учун вазифасидан бўшатилди. Масъуллар имтиҳонда асосий мезон исломий ва дунёвий билим бўлганлигини таъкидлашаётган бўлса-да, баъзи имом-хатиблар ишдан олинганликларининг бошқа сабаблари борлигини айтишмоқда…

Тожикистон Дин қўмитаси масъул ходимининг айтишича, 2017 йил давомида 265 та жума намози ўқиладиган масжид имомларининг диний ва дунёвий билимлари даражасини аниқлаш мақсадида имтиҳонлар ўтказилган.

Яқин орада беш маҳал намоз ўқиладиган нисбатан кичик масжидларда имомлик қилувчи 3 минг нафар имомлар ҳам имтиҳон топширишлари кутилмоқда.

Тожикистонда масжид имомлари учун синов ва имтиҳонлар 2009 йил мамлакатда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан сўнг ҳар йили ўтказилиб келинмоқда. Бу имтиҳонларда имом-хатибларнинг диний билимлари билан бир қаторда дунёқараши ва сиёсий билимлари ҳам текшириб кўрилади.

Имом-хатиблардан имтиҳон олишга масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг таъкидлашларича, барча синовларда асосий мезон исломий ва дунёвий билим савияси бўлган. Аммо баъзи имом-хатиблар имтиҳондан ўта олмаганликлари ва ишдан олинганликларининг сабаби бошқа эканлигини айтишади. Жумладан, исми сир қолиши шарти билан суҳбатлашган диндорнинг айтишича, унинг имом-хатиблик вазифасидан олинишига хорижда диний билим олганлиги сабаб бўлган.

“Ўрнимга гарчи етарли даражада диний билими бўлмаса ҳам, бошқа бир нафақадаги ўқитувчини тайинлашди”, дейди туманлардан биридаги жомеъ масжидининг собиқ имом-хатиби.

Қарийб чорак аср масжид имоми бӯлиб келган Панжакент туманидаги жомеъ масжидлардан бирининг имоми Олимназар Файзиевнинг айтишича, комиссия аъзоларининг барча саволларига жавоб беришига қарамай, олий маълумотга эга эмаслиги ва масжидда замонавий таҳоратхона бўлмагани сабабли уни вазифадан бўшатишган.

Аммо Панжакент шаҳар ҳукумати Диний ишлар бўлими бошлиғи Саидбек Шодиевнинг айтишича, Олимназар Файзиев саволларга аниқ жавоб бера олмаган. Билим даражаси паст. Масжидда ободончилик ишлари олиб бормаган. Таҳорат қилиш учун иссиқ сув муҳайё қилмаган. Шу сабабли у имомлик вазифасидан четлатилган.

Маълумки, Тожикистонда охирги йилларда Ҳожи Мирзо, Эшон Нуриддин Тӯражонзода, Мулло Абдураҳим каби таниқли дин пешволари ҳам турли синовлар натижасида жомеъ масжидлари имомлигидан четлаштирилган эди. Кузатувчиларнинг фикрича, юқорида номлари тилга олинган ва яна кўплаб таниқли дин пешволарининг имомлик вазифаларидан бўшатилишида уларнинг диний ва дунёвий билимлари етарли даражада эмаслиги сабаб бўлиши мумкин эмас.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳайит намозига 2,2 миллиондан зиёд фуқаро қатнашди

Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 2 057 та масжиддан 1 983 тасида 2,2 миллиондан зиёд фуқаро ҳайит намозини ўқиди. Бу ҳақда ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ...

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400