АҚШ Ўзбекистон доҳил 10 мамлакатни диний эркинликларни бузувчилар рўйхатига киритди

Қўшма Штатлар Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни виждон эркинлигини бузиш ва диний эркинликларни бўғиш муносабати билан “алоҳида хавотир уйғотувчи” 10 та мамлакат қаторига киритди.

АҚШ Давлат департаментининг пайшанба куни эълон қилинган баёнотида бу рўйхатга Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистон ҳам киритилгани ҳақида сўз юритилган. Бу ўтган йили ҳам рўйхатга киритилган мамлакатлардир.

Давлат департаментининг баёнотида Покистон алоҳида таъкидланган – Вашингтондагилар ушбу мамлакатда “диний эркинликлар жиддий бузилганлиги” муносабати билан хавотирда.

Охирги кунларда АҚШ ва Покистон ўртасидаги муносабатларда кескинлик кучайди. Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Исломободни терроризм билан курашдаги ҳамкорлик етарли даражада эмаслигида айблади.

“Охирги 15 йилда улар биздан 33 миллиард доллар олишди, биз эса улардан ҳеч нарса олмадик “, – деб ёзди Трамп.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Вашингтон ҳозирча Исломободга терроризмга қарши кураш доирасида 255 миллион доллар ўтказмасликка қарор қилганини баён этди.

Покистон ҳукумати Вашингтоннинг баёнотларига норозилик билдирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди

Ҳар йили куз мавсумида АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинадиган «Грин кард» анкетасини тўлдириш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақдаги илк расмий маълумотни АҚШнинг ...

Оддий, самимий ва чиройли!

Ушбу сўзларнинг ҳар бири орамиздан бевақт кетган журналист Фурхат Юсупов ҳақида эди. У ўзининг инсонийлик фазилатлари билан ажралиб турадиган, имкони қадар одамларга яхшилик ...

Ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига тиланчилик тўғрисида модда киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400