“Тожик Эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган.

Бу ҳақида ширкатнинг матбуот хизмати бошлиғи Азиз Хайруллоев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “Тожик Эйр” ширкати мамлакат Президенти дастурига биноан хорижда вафот этган юртдошларнинг тобутини Тожикистонга бепул келтиради.

2017 йилнинг 12 ойи давомида ширкати тайёралари Россия, Хитой, Эрон, Қозоқистон, Қирғизистон ва  Ҳиндистондан 431 та тобут келтирган.

Тобутлардан энг кўпи Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург ва Сургут шаҳарларидан келтирилган.

Бу ҳақида “Тожик Эйр” ширкати “akhbor.com” сайти 3 январ куни очиқ айтилмаган номаълум бир манбага таяниб, “Тожик Эйр” Дилнозанинг ўғли жасадини келтириш учун 800 доллар олибди” деган хабар эълон қилганидан сўнг маълум қилди.

“Тожик Эйр” ширкати матбуот котибининг айтишича, ширкат қўшиқчи Дилноза Каримованинг ўғли Диёрбек Амиржоновнинг тобутини Ҳиндистондан Тожикистонга келтириш учун бир дирам ҳам пул олмаган.

Аммо “Ахбор” сайти ўзини тарғиб этиш ёки бошқа бирор ғаразли мақсадда ёлғон хабар тарқатган.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургдаги фаст-фуд ресторанидан 26 яшар ўзбекистонликни томоғидан пичоқланган ҳолатда топишди

Петербургдаги фаст-фуд кафеларнинг бирида ўзбекистонлик эркак жасади топилди, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти "Бургер Кинг" фаст-фуд кафеларининг бирининг раҳбари ишхонага келгач, ...

Наманганда коллеж ўқувчилари синфдошини уриб ўлдирди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Шаханд агроиқтисодиёт коллежининг ўқувчилари ўз синфдошини 1 июнь куни уриб ўлдирди. Бу ҳақда хабар берган воқеа гувоҳларидан ...

Санжар саид: китобсевар азизбекдан меҳр ва эътиборингизни қизғонманг

Азизбек 2005 йилда туғилган. У Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Сазағон қишлоғида яшайди. Кучайиб борувчи мушаклар дистробофияси касаллиги дюшен формасига чалингани боис ...