Шуҳрат Барлос: “Бу иллатдан қутулмагунча ўзбекни пешонаси шўр бўлиб юраверади”

Турли гуруҳларда бўлаётган баҳсларга эътибор бераман ва баъзида ҳайрон қоламан.

Миллий тарих, миллий тил ва адабиёт, ўзбекнинг маънавий-маърифий масалалари ҳақида баҳс бошланганда бемазагарчиликлар бошланиб кетади.

Манбаа: Шуҳрат Барласнинг “Фейсбук” саҳифаси

Кўпинча баҳсларда фикр ва мулоҳаза билан қараб чиқилиши лозим бўлган масала ва муаммо четда қоладида шахсиятга ёпишиб олиш усули авжига чиқарилади. Аввало “сан бундайсан”дан бошланадида, “сан мунақа дединг, бунақа дединг, унақа дедин” деган гаплар билан пасткашлик авжига чиқарилади.

Баҳс-мунозарада бундай расво вазият ўртага суқилганда ҳамма ўша одамни ўзидан жирканиб бошлайди. Кўпчилик баҳсни ташлаб кетади. Фикрини айтишдан тўхтайди. Оқибатда муаммо ва масала жойида тураверади. Лекин одамлар бир-бирининг гўштини еб бошлайди.

Аслида мана шу иллат ҳам Россия империяси ва Совет даврида барча бўйcиндирилган маҳаллий ҳалқнинг онгига киритилган ва зеҳниятига жойлаштирилган иллат. “Divide et impera”, бўлиб ташлаб бошқар, (Разделяй и властвуй) бу жуда эски усул. Рим империяси давридан бери одамларнинг онгини заҳарлаб келаётган бир оғу.

Бир бировни камситиш, пастга уриш, шахсини калака қилиш, бировнинг шахсиятини мазах қилиш каби енгилтак ва пасткашларнинг қилиқларидан озод бўлиб, сўнг баҳсга киришинглар. Бу иллатдан қутулмагунча ўзбекни пешонаси шўр бўлиб юраверади.

Бировга “бўлмағур тамға” босиш ниятида шайланиб турган ва бемаҳалда беиштон дунё саҳнасига чиқиб келишга ҳозиру нозир турганлар тиқилиб, қалашиб ётибди. Ҳатто, энг ифлос, энг кир ва энг расво қилиқларни “ўзбекчилик”, дея баҳолайдиган баъзи бир манжаллақилар ичида ўзларини шу миллатнинг задоганларимиз, деб ўтирганлар ҳам бор.

Ўз тилинг, ўз маданиятинг, тарихинг ва адабиётингни айтиб бошласанг албатта қандайдир разил ва расво одам шахсиятга осилиб бошлайди. Буни ҳар қадамда учратсангиз бўлади. Бу бизнинг ичимизга киритилган ички душманларимиздир.

Агар ўзбек бўлсанг, иғвогар фитначиларнинг найрангларидан қўрқмасанг, ўз миллатини эмас, аксинча иллатларни севадиганлар борлигини билсанг ва тушунсанг, ўз миллатинг ўзбекнинг тарихи, тили-адабиёти, маънавияти ва маърифати ҳақида гапир ва ёз. Бўлмаса ёзма ва гапирма. Зеро расво одам расвогарчиликни яхши кўради ва шу разолат ва расволик ичида яшайди. Яхши инсон эзгуликни яхши кўради ва яхшилик ичида яшайди. Шуни бил…

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусида брифинг ...

Шермурод тоғай: кино тўғрисида

Шермурод Тоғай Кеча президентимизнинг кино олувчилар тўғрисида режиссёр ва адиблар билан учрашувини кўрар эканман, менда бир фикр пайдо бўлди. (more…)

Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин. Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400