Марғилондаги Меҳрибонлик уйида етимларга ажратилган эҳсонлар таланган

Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида ҳукумат ва халқаро ташкилотлар тарафидан ажратилган хайр-эҳсон пуллари талон-тарож қилингани бўйича терговни якунлаб, иш судга оширилганини билдирди.

Прокуратура тергов ишини якунлаб, судга оширган. Меҳрибонлик уйи собиқ раҳбари ва бир қанча ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси, (Давлат мулкини талон-тарож қилиш) ва 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши очган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида ҳукумат ва халқаро ташкилотлар тарафидан ажратилган хайр-эҳсон пуллари талон-тарож қилингани ва тарбияланувчилар жинсий ва жисмоний эксплуатация қилингани иддаолари бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Терговчилар Меҳрибонлик уйида вояга етмаган қизлар фоҳишаликка жалб этилгани ва улардан жинсий хизмат кўрсатишда фойдаланилгани ҳақидаги даъволарни ҳам ўрганиб чиққан. Лекин, етарли далил-исбот йўқлиги ва жабрланувчилардан бу борада шикоят тушмагани сабаб текширув тўхтаган.

– Бу бўйича тарбияланувчилардан шикоят бўлмагани учун жиноят иши очилмади. Притон очишгани ҳақида ҳам гап-сўзлар бўлди. Лекин, иш асосан талончиликлар бўйича очилган ва Меҳрибонлик уйи раҳбарлари шу талончилик бўйича жавобгарликка тортиляпти, – деди Фарғона ҳуқуқ-тартибот идораларида ишловчи мулозим.

Аввалроқ Марғилондаги 1-сонли Меҳрибонлик уйининг собиқ раҳбари Камолиддин Орипов ҳамда қаровули қамоққа олингани, Ориповнинг икки муовини, бош ҳисобчи ва ўнга яқин тарбиячи ишдан олиниб, улар устидан жиноят иши очилгани ҳақда хабар қилинган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аёллар мардикор бозорлари – уят эмас, эҳтиёж

Шу кунларда тақдир ва шароит тақозоси билан мардикор бозорга чиққан аёллар ҳақида блоглар ва сайтларда таъсирли материаллар бериляпти. Раҳмингиз келади, нималардандир норози ...

Ўзбекистонда тонировканинг нархи 2 млн 230 минг сўм бўлиши мумкин

Телеграм каналларида 1 августдан бошлаб тонировка ўрнатиш нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда, дея хабар қилди "Хушнудбек.уз" канали.  Канал админстраторининг ...

Ёшлар иттифоқини нега ҳамма ёмон кўради?

Ёшлар Иттифоқини ҳамма ёмон кўради. Мен, у, улар, магазинчи Ғайбулла... (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400