Келиннинг “зўри” — қайнонанинг шўри

“Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси.

Кексалари бор уйнинг файзи ҳам ўзгача бўлади. Улар хонадондаги хотиржамлик, аҳилликнинг бош сабабчиси саналади. Ҳаётий тажрибага эга, адолат билан иш кўрувчи, тўғри маслаҳат берувчи ёши улуғ инсонлар туфайли оилада тотувлик ҳукм суради. Йилдан йилга ёшимиз улғайса-да, улар учун ҳамиша бола бўлиб қолаверамиз. Гоҳо танбеҳ беришса, дилимизга оғир ботади. Маслаҳатларини қулоққа олмаган пайтларимиз ҳам бўлади. Йил сайин кўзидан нури, белидан қуввати кетаётганлигини билиб ҳам баъзида уларга ғамхўрлик қилишни унутамиз. Улар биздан бир оғиз ширин сўз ва меҳр кутишини билсак-да, билмасликка оламиз. Ўз ишимиз, ташвишимиз билан овора бўламиз. Аслида эса…


Мақола darakchi.uz сайтидан олинди


КЕЛИН ЯХШИ ЧИҚСА ХЎП-ХЎП, ЁМОН ЧИҚСА…

Юқорида бежизга қонунчили-гимиздан иқтибос келтирмадик. Сабаби, қонунда белгиланган жавобгарликни бажаришда ҳамма фарзандлар ҳам бу масъулиятни бирдек зиммасига олишмаган. Афсуски, бунга ҳаётий мисоллар ҳам бир талай. Боғот туманида шу йилнинг июнь ойида рўй берган воқеа ҳам олди олинмаган низонинг аянчли оқибати бўлди.

2001 йил август ойида Шукуржон Норметова хонадонига келин бўлиб келган Анбаржон Мадримова ўз келинлик вазифаси, бурчи нималардан иборат эканлигини унутганди. Ёши бир жойга борган кекса қайнота ва қайнонасига хизмат қилиш ўрнига кўп ўтмай уларни ҳақоратлайдиган одат чиқарди. Кези келганида дўппослайдиган бўлди. Қайнота кўп вақт ўтмай вафот этди. Ёлғизланиб қолган қайнона эса келинига бир оғиз гап айтишга чўчирди. Келин эса турмуш ўртоғининг чет давлатга ишлашга кетганлигидан фойдаланиб, қайнонани ҳақоратлар, овқат бермасдан оч қўйиш йўлларини изларди. Шу тарзда йиллар мобайнида жанжал ва калтаклар азобини кўтаришга мажбур бўлган Шукуржон Норметова ўғли ва невараларини яхши кўрганлиги учунгина бу азоб­ларга дош беришга уринарди. Борган сари муносабатлар совуқлашиб, қайнона-келин ўртасидаги жанжаллар сони ҳам ортиб борарди. Келин эса уруш-жанжаллардан кейин қайнонасини кўчага чиқариб юбориб, эшикни қулфлаб оларди. Овқатни вақтида бериш, кекса аёлни ҳурмат қилиш керак, деган тушунчалар унга ёт эди.

КАЛТАКЛАР ОСТИДА ҚОЛГАН 80 ЁШЛИ КАМПИР

Ана шундай жанжал-ғурбатли кунлар бу оила учун оддий ҳолга айланиб қолганди. Муштипар қайнона қўрқув ва андишадан овозини чиқармасликка ҳаракат қилса, зўравон келин бу ён беришлардан унумли фойдаланиб, борган сари тазйиқу хўрлашларини ошираверди. Дўқ-пўписалар, тинимсиз калтакларга 80 ёшдан ошган аёлнинг дош бериши қийин эди. 26 июнь куни пешин маҳали ҳам доимий жанжалнинг бири, тўғрироғи, охиргиси бўлди. Соат 16:00 лар чамасида Анбар Мад­римова навбатдаги баҳоналар билан қайнонаси Шукуржон Норметовага дастлаб ҳақоратли сўзлар айта бошлади ва вазият шу даражага бориб етдики, ғазаб отига минган келин қайнонасининг ночор аҳволда эканлигини била туриб, унинг турли жойларига қўллари билан ура бошлади. Бунга ҳам қаноат қилмай, энди оёқлари билан ҳам кампирнинг дуч келган ерига тепа бошлади. Шу тариқа қайнона-келин ўртасида келиб чиққан навбатдаги жанжалнинг оқибати аянчли тугади… Анбар Мадримова қотилга айланди. Калтаклар зарбига чидай олмаган аёл кўп ўтмай жон берди.

ЖАЗО МУҚАРРАР: ХУЛОСА ЧИªАРИШГА ЕТГУЛИК МУДДАТ

Ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат учун қонун доирасида жавобгарлик бор. Жиноят жазосиз қолмайди. Фуқаро Мадримова томонидан содир этилган жиноят ҳам жавобсиз қолмади. Унинг жиноий қилмиши жиноят ишлари бўйича Боғот туман судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан 6 йил 8 ой муддатга тегишли тартибда жазо тайинланди.

Инсоннинг бошқа мавжудотлардан фарқли томони — у ақл-идрокка эга, фикрлай олади. Онг орқали ўз юриш-туришини назорат қилади. Қилган хатосини тушуниб етиб, керакли хулосани ҳам чиқара олади. Аммо айримлар буни анча кеч англаб етади. Анбар Мадримованинг бу хатоси ҳам ўзи учун қимматга тушди. У ҳаётининг маълум қисмини панжара ортида ўтказса-да, қилмишининг доғини кетказиши осон кечмайди.

Эрпўлат Бердиев,

жиноят ишлари бўйича

Боғот туман суди раиси,

Наргиза Бўронова, журналист

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жасур акромов ва нуриймон абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.   Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур ...

Чустдаги мактаб муаллималари қурилиш ишларида жавлон уришмоқда. «ўз хоҳиши» билан…

Ўқитувчилар доимо жамиятнинг олди қаторларида барчага ўрнак бўлиб келишган. Улар менинг тасаввуримда ҳуқуқий саводхонлик даражаси юқори кишилар бўлиб, атрофдагиларга ўз ...

Ялпи ўзгаришнинг имкони бўлмаса, ҳар ким ўзини ислоҳ қилиш керак

“Kun.uz”нинг бу видеоси кеча кўтарган мавзуимизнинг давомини юзага келтирди. Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилар ёрдам келганда “ўз ихтиёрим билан чиққанман” деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400