Перу: зилзиладан кейинги келтирилган зарар ҳисобланмоқда

Перуда зилзиладан кейинги келтирилган зарарлар ҳисоблана бошлади. Мамлакат худудида  14-январь куни кучи 6,8 баллга етган ер силкиниши содир бўлиб, унинг ўчоғи Тинч океанида  36 чақирим чуқурликда бўлгани аниқланди. Ҳозирда цунами ҳавфи йўқ деб айтилмоқда.

Перунинг премьер-министри Мерседес Араос: “Ҳодисадан бир киши вафот этди. Яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Бундан ташқари  65 киши жароҳат олиб, уларнинг  45ига тиббий ёрдам кўрсатилди. Қолган енгил жароҳат олганлар уйларига чиқарилди”,- деб билдирди.

Вафот этган фуқаро  Яука шаҳрининг 55 ёшдаги турғуни экани аниқланди.

Зилзиладан  Чала ҳамда Акари шаҳри кўп зарар кўрди. Ҳодисадан кейинги зарарларни хисоблаб чиқишни топшириш учун, жабрланган ҳудудларга мамлакат президенти Педро Пабло ўзи борди. Бу ерда уй-жойлар ва шаҳар инфраструктураси вайрон бўлган.

Ҳукумат мазкур ҳудудларга фавқулодда вазият эълон қилишни ваъда қилиб, уйларни таъмирлаш учун тез орада маблаҳ ажратилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, дам олиш кунлари юз берган зилзила  Рим Папасининг Перуга бўлган сафарига тўсқинлик қилмаслигини қўшимча қилди. Таъкдилаб ўтсак,  Рим Папаси Лотин  Америкасига бўлган сафарида, Перунинг уч шаҳрига боришини айтган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рустам мадумаровга тегишли яна бир мулк аукционга қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди. Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, ...

Бишкекда «тўй учун қарз олма!» номли акция бўлиб ўтди

Бишкек шаҳрида 11-февралга ўтар кечаси фаоллар қарз олиб тўй ўтказишга қарши акция ўтказишди. Унда шаҳарнинг ҳар бир ҳудудига, асосан банкларнинг кириш қисмига «Тўйга қарз ...

Шуҳрат ғаниев риштон халқидан узр сўраб, жуда катта айби борлигини тан олди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманига бориб, маҳаллий аҳоли билан учрашди, деб ёзади «Дарё» нашри. Учрашув давомида вилоят ҳокими туманда олиб борилган бузилиш ...