“Гўзал қийноқлардан қўрққани учун яширинган”

Тошкент шаҳридаги онасининг уйи томида Гўзал Тўхтахўжаева ҳибсга олинган.

Онаси Азиза Аҳмедованинг Би-би-сига айтишича, 15 январь тонгида Учтепа туманидаги ҳовлисига Тошкент шаҳри ва Учтепа тумани милицияси, Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари келиб тинтув ўтказишган.

Томга чиққан икки қидирувчи Гўзални топганида, қўрққанидан унинг оёқлари ишламай қолган.

“Шу ҳолида қўлига кишан солиб томдан кўтариб олиб тушишди ва иссиқ кийимини кийишга ҳам рухсат бермай, совуқ ҳавода стулга ўтирғизиб қўйишди”, деди онаси.

Азиза Аҳмедова билан суҳбатни YouTubeдаги BBC O’zbek каналида тингланг

Би-би-сининг, “қидирув эълон қилинганини билган Гўзалнинг ўзи нега милицияга бормади”, деган саволига Азиза Аҳмедова, “қийноқлардан қўрққани учун”, деб жавоб берди.

У кўплаб қариндошлари сингари ўзлари ҳам сўнгги қарийб 20 йил давомида “террорчи”, “эстремист” тамғалари билан ёмонотлиқ қилинганидан, тез-тез уйлари тинтув қилиб турилишидан юраклари безиллаб қолганини айтади.

“Гўзални жиноят содир этган дейишаяпти. Лекин ўша пайтларда у ВИЧ вирусидан нобуд бўлган бир ярим яшар боласи билан шифохонама-шифохона юришга мажбур эди. Бизда ҳамма касаллик қоғозлари бор”, дейди онаси.

“Мен Президент Мирзиёев номига ариза ёзганман. (Қизимни) уришларингдан қўрқиб, ўша аризамга жавобни кутиб турган эдим. Жавоб келса, қизимни ўзим олиб бормоқчи эдим. Чунки унинг ҳеч ҳам гуноҳи йўқ”, деди Азиза Аҳмедова.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида милиция ва Миллий Хавфсизлик хизмати жуда кўп бегуноҳ инсонларни 159-конституциявий тузумга тажовуз қилиш, “Ваҳобийлик”, Ҳизбут-Таҳрир” сингари ноқонуний диний ташкилотларга аъзоликда айблаб қамаб юборди.

Сохта айбловлар, жиноят ишлари қийноқлар асосидаги кўрсатмаларга асослангани, суд пайти қийноқлар ва бошқа ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар билан кўрсатмалар олингани ҳақидаги иқрорлар судьялар томонидан инобатга олинмагани маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг йирик-йирик ҳисоботларида танқид қилиб келинди.

Ўзбекистонда фақат намозхон бўлгани учун гуноҳкорга айлантириш сиёсати юритиб келинганини Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи эътироф этди ва бундай амалиётларга чек қўйишга чақирди.

Президент қийноқларга қарши ҳужжатни имзолади.

Ўша эски практикани давом эттираётган Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси 2017 йил ноябрида пойтахт ва Тошкент вилоятида 80 тача эркак ва аёлни ҳибсга олди.

Ҳибсга олинганларнинг айримлари қийноқларга тутилди.

Ушбу ҳибслардан кўзланган асосий мақсад – 2009 йилдан қидирув эълон қилинган Гўзал Тўхтахўжаевани қўлга олиш эканини айтдилар Тошкент ИИББ раҳбарлари.

Қўлга олинган инсонлар қийноқларга тутилгани ҳақидаги хабарлар ортидан 25 ноябрда Гўзал Тўхтахўжаевага қидирув эълон қилинди.

Тошкент милициясига кўра, 1986 йили Тошкент шаҳрида туғилган Гўзал Тўхтахўжаевага нисбатан Жиноят кодексининг 159-моддаси 3-қисми «б» банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва у Учтепа тумани Тергов бўлими томонидан қидирувга берилган.

Яқинларининг айтишича, Гўзал Тўхтахўжаеванинг тергови билан Миллий Хавфсизлик хизмати шуғулланяпти.

Мақола www.bbc.com сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наргиза раҳимова динни ҳақорат қилмади. шошилиб хулоса қилиш керак эмас.

Бу жанжалдан мендан яхшироқ хабардор бўлсанглар керак. Жанжалли мавзуларда ягона ҳақ тараф бўлмайди, шунга ўзимни бу мавзулардан четда тутадиган бўлганман. Аммо Наргиза опани ...

Ўнлаб имом-хатиб вазифасидан бўшатилди

Тожикистонда ўнлаб жомеъ масжидларининг имом-хатиблари мамлакат Дин қўмитаси ҳамда Уламолар кенгаши вакиллари томонидан олинган имтиҳонлардан ўта олмагани учун вазифасидан ...

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

Бугун "Дўмбиробод" масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нарҳи 45 000 000 сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400