Туркманистон ТВсида қонунан “секс ва зарарли одатлар” тақиқланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ТВ дастурларида ва фильмларда секс, зўравонлик ва зарарли одатларни намойиш қилинишини тақиқловчи қонунга имзо чекди.

Расмий маълумотларга қараганда, “Телевидение ва радиоэшиттиришлар тўғрисида”ги Туркманистон Қонунига Бердимуҳамедов ўтган ҳафта имзо чеккан.

Қонун мамлакатда “ижобий образ” яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Янги қонуннинг 4-моддасининг пунктларидан бирида “вояга етмаган шахсларни жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи, айниқса, ҳаёсиз ёки зўравонлик характердаги ва зарарли одатларни рағбатлантирувчи ахборотларни тарқатишдан ҳимоя қилиш“ назарда тутилади. Шунингдек, Қонуннинг 44-моддасида бу каби материалларнинг таъқиқланиши миллий манфаатларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ экани таъкидланади.

Туркманистонда ОАВнинг барча турлари ва айниқса ТВ давлат назоратида ва таъсирида туради. Ҳатто кабел телевидениесининг каналлар контенти қаттиқ цензура қилинади ва цензорлар нолойиқ кўрган фильмлардаги ҳар қандай саҳналар қирқиб ташланади. Фақатгина йўлдош телевидениеси давлат цензурасини четлаб ўтар эди, аммо бугунги кунда туркманистонликлар йўлдош телевидениесидан бебаҳра қолган. Ҳукумат анчадан бери мамлакт бўйлаб йўлдошли «тарелка»ларга қарши кураш олиб боради. “Озодлик” мухбирларининг хабарларига қараганда, фақатгина туркман цензурасининг қўли ҳозирча етиб бормаган айрим қишлоқлардагина онда-сонда параболик антенналарни учратиш мумкин. Янги қонунда кабел ва йўлдош телевидениясига таъриф берилган.

Эндиликда кино васериаллар ўрнига Туркман ТВсида президентнинг китоблари ўқилади

Бундан ташқари қонунда “зарарли одатлар” дейилганда нима назарда тутилиши ва буни ким белгилаши очиқ кўрсатилмаган.

Телевидения тўғрисидаги қонунда Туркманистоннинг обрўси ва ижобий имижини юксалтирувчи теле- ва радиодастурлар тайёрлашга чақириқ бор.

Аудиолар