Арманистон матбуоти: «Бабаян миллатчилик қурбони бўлди»

Яқинда Ўзбекистон футбол федерацияси қарорига биноан миллий терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян футболга алоқадор барча фаолиятдан умрбод четлатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу қарор жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. Эътиборлиси, фикр билдирганлар орасида бир қатор хориж, хусусан, Арманистон нашрлари ҳам бор.

Масалан, Арманистоннинг «Armenian Report» нашри федерациянинг ушбу қарорини «миллатчилик» дея баҳолаган.

«Ўзбекистонда юз бераётган воқеалар у ерда истиқомат қилаётган арманлар учун яхши бўлмаган даврлар бошланаётганини кўрсатмоқда, — дейилади мақолада. — Терма жамоа собиқ бош мураббийи Самвел Бабаяннинг футболга алоқадор ҳар қандай фаолиятдан умрбод четлатилгани биз арманлар учун ёқимсиз ва ҳаттоки ташвишли хабар бўлди».

Муаллифнинг фикрига кўра, ЎФФнинг Самвел Бабаянга қўйган — футболчиларга бўлган нохолис муносабати сабаб, термадаги муҳитга салбий таъсир кўрсатгани, номзодларни саралаб олишда асосан ўзига маълум футболчилар билангина ишлагани ҳамда барча клубларга тенг муносабатда бўлмагани, тажрибали мураббий ҳамда мутахассисларнинг фикр ва тавсияларини инобатга олмагани каби айбловлари мутлақо адолатсиздир.

«Шуниси аниқки, Бабаян ўзининг миллати туфайли ўзбек амалдорларининг  ғазабига дучор бўлди. Унга қўйилган айблар эса ҳар қандай нормал инсонни ҳайратлантириши табиий. Гап шундаки, Самвел Вячеславович қўл остида ўзбекистонликлар 22 учрашув ўтказиб, уларнинг 16 тасида ғалаба қозонди, бир ўйинда дуранг қайд этди, 5 тасида мағлуб бўлди. Самвел Бабаян фоиз кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги мураббийлар ўртасида Рустам Акрамовдан кейин иккинчи ўринда туради. Айнан Бабаян терма жамоани 2019 йилги Осиё чемпионатига йўлланма берадиган Жаҳон чемпионати саралашининг финал босқичига олиб чиқди. Шунга қарамай уни таниш-билишчилик ва нохолисликда айблашди».

Мақолада айтилишича, ўзбеклар азал-азалдан «юмшоқ қилиб айтганда, арманларни ўзига тенг кўрмаган». Арманларнинг «ақлли, маданиятли ва бой экани» ўзбекларнинг нафратига сабаб бўлган.

«Самвел Бабаяннинг ўрнида ўзбек бўлганида бундай профессионални четлатиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бўларди. Арманни эса четлатиш мумкин. Арманларни таниш-билишчилик ва қўшиб ёзишда айбласа бўлаверади. Ахир бу кулгили-ку! Худди ўзбеклар ҳеч қачон қўшиб ёзиш ва кўзбўямачилик билан шуғулланмагандек. 1980-йиллардаги «пахта иши»ни айнан арманистонлик  терговчи Тельман Хоренович Гдлян олиб борган эди. Айнан у Ўзбекистонга «тоза ҳаво» олиб кирган ва бир неча юзлаб порахўрларни қамоққа тиққан эди. Бугун эса ажойиб совет футболчиси ва профессионал мураббийни турли айбловлар билан футболдан четлаштиришмоқда.

Яширмайман, мени Ўзбекистондаги арман жамоатчилигининг хавфсизлиги ташвишлантирмоқда. Биз илгари бир неча бор ўзбекларнинг миллатчилигига гувоҳ бўлганмиз. Самвел Бабаян воқеаси — бунинг яққол далили. Шунинг учун ҳам арманларнинг ўз ватанига қайтиши — ягона чорадир. Бироқ буни амалга ошириш жуда мушкул — бунинг учун уларда маблағ ва имконият йўқ. Чунки мустақиллик йилларида ўзбек амалдорлари уларни яхши яшаш учун барча имкониятлардан маҳрум этишган. Бунинг учун бизнинг давлатимиз ёрдам берган бўларди, аммо, афсуски, Арманистонда бундай маблағ йўқ. Шундай экан, бундай қийин вазиятда Ўзбекистондаги арманлар фақат ўзига ишониши лозим бўлади», — дейилади Арманистон нашри мақоласида.

Таҳририятдан: Бу мақолани нима учун бердик? Аввало, Арманистон нашри масалага нохолис ва нопрофессионалларча ёндашган. Мақолада тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатиш орқали халқимизга, ўтмишимизга ҳурматсизлик кўрсатилганки, бунга бефарқ қараб туролмасдик. Мақола бошдан-оёқ иғвога асосланган, ҳалиям у қисқартириб берилди. Муаллиф ушбу провокацион чиқиши орқали Самвел Бабаянни оқлашга эмас, балки ўзбек-арман муносабатларига совуқлик туширишни, этник низо келтириб чиқаришни кўзлагандек, назаримизда. Ўқувчиларимиз, умуман, бутун ўзбекистонликларни бу каби провокацияларга учмасликка чақирамиз. Тез орада порталимизда мазкур мақолага таҳлилий муносабат билдирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аёл тасодифан ўз акасидан учта фарзанд дунёга келтирган

Руандада истиқомат қилувчи аёл ўзи билмаган ҳолда акасининг фарзандларини дунёга келтирди. У ҳақиқатни билганидан сўнг ундан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Кениянинг Tuko ...

Миқ хақида афсона

Зомин воҳасида кўплаб тарихий ғорлар, 250 дан ортиқ тепаликлар, карвонсарой ва қўрғонлар, кўҳна шахристонлар ўринлари мавжуд бўлиб улар ҳозир ҳам чуқур илмий-археологик ...

Қуддусдаги тўқнашувларда 40 га яқин фаластинлик жароҳатланди

Қуддусда фаластинлик намойишчилар ва Исроил кучлари ўртасидаги тўқнашувда камида 42 киши жароҳатланди. Уларнинг 20 дан ортиғи шифохонага етказилганини Фаластиндаги Қизил Ярим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400