Афғонистонлик куёвлар мобил телефонлари орқали Тожикистондан келин топмоқда

Афғонистон билан чегарада қўлланиладиган тожик сим-картлари кўп ҳолларда афғонларига Панж дарёсининг нариги соҳилидан ёр ёки дўст топишга ёрдам бермоқда.

Икки йил муқаддам Қундуз вилоятининг Имомсоҳиб туманида истиқомат қилувчи 35 ёшли Омонулло Ҳусайни шу тариқа ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган эди. Тожикистон билан чегарада жойлашган Имомсоҳиб туманида афғон телефонлари айрим тожик мобил компанияларнинг сигналларини тутиб олади ва шу сабабли улар қўшни давлат сим-картларидан фойдаланишади.

Бир куни Ҳусайни ўнлаб рақамларни терди ва телефоннинг у томонидан аёл кишининг ёқимли овозини эшитади. Ўшанда у бу қўнғироқ ўз тақдирини ўзгартириб юборишини билмаган эди. Унинг рафиқаси ҳам 35 ёшда бўлиб, Тожикистонинг Фархор туманида истиқомат қилган. Омонулло Ҳусайни у билан телефон орқали 16 январь куни гаплашди. «Аввалига аёл мен Тожикистондан қўнғироқ қилаётганимни ва ҳазилашаяпти деб ўйлаган. Кейинчалик Viber орқали мулоқот қила бошладик. Бир неча ойдан кейин турмуш қурдик», -дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда, Афғонистонда уйланиш қимматга тушади. «Менинг ҳамқишлоқларим тўй учун 10-15 минг доллар сарфлашади. Бироқ мен рафиқам учун 5 минг долларга уй сотиб олишга қарор қилдим ва биз муносабатларимизни қонунийлаштирдик», – дейди Омонулло.

Расмий маълумотларга кўра ,2016 йилда Омонулло сингари Афғонистоннинг 30дан ортиқ фуқароси тожик қизларига уйланган. Улар асосан чегара ҳудудларида истиқомат қилувчилар бўлиб, уларнинг 10га яқин бўлажак турмуш ўртоқлари билан телефон орқали танишган.

Бадахшон вилояти маъмурияти матбуот котиби Некмаҳмад Назари 16 январь куни олтита туман аҳолиси Тожикистон мобил операторлари хизматидан фойдаланишларни тасдиқлади. «Биз тожик сим-картларидан фойдаланишдан бирор бир ёмонлик кўрмаймиз, ахир афғонистонлик аҳоли Тожикистон бюджетини тўлдирмоқда-ку», -деди Назари.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамшид қўчқоров: «ўзбекнефтгаз» ёки «ўзбекэнерго» нинг ичида молхонаси ҳам бор, бошқаси ҳам бор

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Энергетика вазирлигига тегишли бўлган корхоналар хусусийлаштирилишини маълум қилди. У бу ҳақда журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ...

Эҳтиёт бўлинг, соқол!

Ўзи сериал деганини камдан кам кўраман. Телеканалларимиздан бирида намойиш қилинадиган телесериалга қизиқиб қолиб, уни мунтазам кўра бошлагандим. Аммо кейинги пайтларда ...

Қачон чироқ ёнаркин?

«Севги изтироби» киносериалини кўриб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтарсам, яқин танишим Сурайё «Марям опа, илтимос, сиз электр энергияси тўғрисида кўп мақолалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400