Акс-садо: Фарёд

Акс-садо: Фарёд

Мусофирлик йўлларида умринг толди,

Ўт балоси жонгинангни қамраб олди,

Яқинларинг сочин юлиб, фарёд солди,

Орзулари армон бўлган юртдошим-а!

 

Қанча-қанча диллар чекди оҳу фиғон,

Бу кулфатга дош беролмас ҳеч бир инсон,

Айрилиқдан ўртаб бағринг ,йиғлайди қон,

Болалари сарсон бўлган юртдошим-а!

 

Бу мотамда еру осмон йиғлар тўлиб,

Умидларинг бисёр эди, кетди сўлиб,

Ногаҳоний офат ичра шаҳид бўлиб,

Тилаклари пайҳон бўлган юртдошим-а!

 

Оллоҳ энди у дунёда қадр берсин,

Сендан кейин қолганларга сабр берсин,

Охирати обод, пурнур қабр берсин,

Умри эрта хазон бўлган юртдошим-а!

Муаллиф: Нодира Одинаева 

19.01.2018.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-қув одам экан

Сафар бўзчи дарбозадан кирганда, ичкаридан ясамол бир хотин чиқиб қолди. Мундай яхши кийинган ва ҳусндор хотинни ул ўз умрида биринчи мартаба кўргани учун бўлса керак, хотин ...

Чингиз айтматов:қиёмат 28-қисм

Бу  юк  машинаси  бўлиб,  тепасига  қўлбола  қилиб  юпқа  тахтадан  айвонча  ишланган  эди. Шофёрнинг ёнида қўлида бола кўтарган хотин ўтирарди. Машина дарҳол тўхтади. Шофёр, ...

От кишнаган оқшом (қисса) 67-68-қисм

67 Тарлонни миндим, сувини тушириш билан машғул бўлдим. Кўпкариларга миниб бордим. Борсам-да, чопмадим. Бировлар отида чопдим. 68 Вахшивордаги бир кўпкарида-да шундай ...