Автобус ёнғинига қарши миш-мишлар авжида

18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган фожеа, 52 нафар арслонларимиздан айрилганимиз ҳаммамизни чуқур қайғуга солди. Бу қайғуга юртбошимиз ҳам бепарво қараб турмай вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, моддий ёрдам кӯрсатиш бӯйича буйруқ берди.

Эндиликда ушбу фожеага доир аҳоли ӯртасида ҳар хил қарашлар ӯрин олган. Салбий қарашлар ҳам йӯқ эмас. Бундай салбий қарашларнинг вужудга келишига  биринчи навбатда бизнинг эскича усулда ишлаётган Ӯзбекистон телевидениеси ҳам айбдор. ӮзТВ шу кунгача воқеага доир аниқ тафсилотни ёритмагани учун одамлар ӯртасида ёнғин бӯйича салбий фикрлар болалаяпти. Бунга аҳолининг ҳаммасидаям бошқа давлатлар каналларини кўриш имконияти йӯқлиги ҳам туртки бермоқда. Бу ҳолат қачонгача давом этади?

Кеча таксида кетаётганимда ҳайдовчи билан олдинги ӯриндиқдаги йўловчи  Қозоғистондаги автобус ёнғинини муҳокама қилишгани гувоҳи бӯлдим. Эссиз, ёшлар бевақт кетишди. Бу атай қилинган иш, деди.

Унга жавобан иккинчиси унингча ҳам шундай эканини урғулади. Бир автобус одамлар ичидан 5 та қозоқ тирик қопти, фақат ўзбеклар ӯлган, деди қаҳр билан.

Бу рекетларнинг иши. Улар нимадир қилган, деган миш-миш бор.

Манзилга етгач таксидан тушиб ӯйлаб қолдим. Албатта,  интернетда бўлган воқеанинг аниқ тафсилотларини ўқиб, қозоқ твсидан видеомулоқотни кўрмаганимда мен ҳам шу кишкилар каби ўйлардим. Таксичи ва йўловчининг гапларини эшитиб ўтириб аралашиб кетишимга сал қолди. Агар мен воқеа тафсилотини аниқ билмай кўчадагилардан эшитганимда менда ҳам Қозоғистонга нафрат кишиларникидан кам бўлмасди. Таксичи ва йўловчининг кейинги гапларини фараз қилиш қийин эмас.

Бизнинг миллий каналларимиз фақат яхши хабару, замонавий қўшиқ беришга ӯрганиб қолган. Мамлакат ичидаги бўлган салбий воқеаларни ҳамда худди кечаги воқеага ӯхшаш ҳолатларни кўрсатишни лозим топмайди. Бунинг касри икки давлат фуқароларига тегмоқда. Ҳозир маҳалламизга қўшни давлатдан турист ёки меҳмон келиб қолсами, қишлоқдаги айрим йигитлар уларни ўлдириб юборишдан ҳам тап тортмайдиган ҳолатда.

Самара – Чимкент автомобиль йўлидаги фожеанинг аниқ тафсилотига кўра, ёнғин сабаби оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланганлиги оқибатидир. Фожеа жойида оловли кавшарлагич (пальная лампа) топилган. У бензинда ишлайди. Сўров ва текширув натижасида автобус ичида 5 литрли бензин солинган идиш бўлганлиги аниқланган. Автобус двигатели ўчиб қолганлиги сабабли машина салони совиган ва йўловчилар исиниш учун оловли кавшарлагичдан фойдаланган.  Кавшарлагич 2 соатдан ортиқ вақт ишлаган. Табиийки, бундай ҳолда газ –бензинли қоришма ҳиди билан бутун салон тўлган. Тасодифан тўкиб юборилган бензиндан ёнғин чиққан ва у бир зумда, 5 дақиқа ичида автобус ичидаги бўлган барча фуқароларнинг ҳаётини олиб кетган.

Аҳолини фикрини, тўғри хулоса қилишлигини мамлакат истаса ўзбек тв каналларидан Қозоғистонда нима бўлиб нима қўйганнинг хаммасини кўрсатсалар бу каби фикрлашларга барҳам бериларди. Қайтанга факт билан гаплашиш жуда осон кечарди.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда фермерлар “нопок ишга қўл урмасликка” оммавий равишда қасамёд қилди

Сирдарёнинг Боёвут ва Гулистон туманларидан бўлган ғаллакор фермерлар "нопок ишга қўл урмасликни эзгу ният қилиб", оммавий равишда қасамёд қабул қилди. Вилоят ҳокимлиги нашри ...

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмадан ўз уйига келди

Тошкент аэропортидан ушлаб кетилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилган. (more…)

Нега кўпчилик бунақа оч?! ҳориждан келган меҳмонлар “шок”дадир?

Бугун Тошкентда “Ўзбегим” халқ сайли уюштирилган. Тадбир давомида бепул ҳадялар улашилган вақтларда одамларнинг ўзини тутиш ҳолатларидан норози бўлганлар ижтимоий тармоқда ўз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400