ФИТНА САНЪАТИ

ФИТНА САНЪАТИ

«ЎЗБЕКИСТОН АДАБИЁТИ ВА САНЪАТИ» КУТУБХОНАСИ

ФИТНА САНЪАТИ

1-КИТОБ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

«Фан» нашриёти

Тошкент — 1993

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафтаномаси ўз кутубхонасини нашр қилишга киришди.

Қўлингиздаги қалдирғоч-китобни ҳаётнинг ўзи ёзди десак муболаға бўлмас. Унинг мавзуларини

даврнинг ўзи тақдим этди. Шунинг учун бу китобда сўзлар дам сурон солади, дам фарёд

кўтаради, дам тарихнинг қоронғу қаърларига кириб боради, дам халқ ҳаёти – маданияти,

ижтимоий аҳволининг бугунги манзараларини чизади. Фарғона, Ўш фожиалари жумбоғи

очилади! Бунда Ҳамид Исмоил ва Шавкат Раҳмон, Карим Баҳриев ва Мирза Кенжабек, Жамол

Камол ва Хуршид Даврон бир минбардан сўз айтадилар. Лекин уларнинг ҳаммасини бир руҳ —

озодлик, демократия, мустақиллик руҳи бирлаштириб туради. Фарғона, Ўш фожиалари, табиат

ҳалокатлари, яккаҳокимлик кулфатлари… ва улардан халқимиз чиқарган аччиқ хулосалар…

Китобнинг баҳс доираси кенг ва ибратли.

Таҳрир ҳайъати

ЭРКИН ВОҲИД, АСРОР САМАД, АҲМАДЖОН МЕЛИБОЕВ, ИБРОҲИМ ҒАФУРОВ,

ЁҚУБЖОН ХЎЖАМБЕРДИЕВ, МУРОД АБДУЛЛАЕВ, ШОМУҲИДДИН МАНСУРОВ

Тўплаб, нашрга тайёрловчилар:

АҲМАДЖОН МЕЛИБОЕВ, САЪДУЛЛА АҲМАД

Муҳаррирлар: Маҳмуд Яҳё, Эркин Сиддиқ

Fitna san’ati. 1-kitob