ҒАМГИН ҚЎШИҚ (шеър)

Аям Офтоб Мамажон карвон қизига

Гўзаллашиб кетарди борлиқ
Шаҳрихондан ўтганда Офтоб,
тўкиларди кулган чоғи дур,
нур уйнарди кўзларида соф.

Уни кўриб тўхтарди сувлар,
кетолмасди қушлар пойидан,
мажнунтоллар кўтарарди бош
Шаҳрихоннинг эски сойидан.

«Оқ ипакдай қўллари узса»,
эзиларди шўрлик райҳонлар.
«Оёқларин бир бор ўптирса»,
хўрсинарди яшил сайҳонлар.

Сувлар уни севарди қандоқ,
гуллар ёниб қиларди хитоб,
ғўзалликка кўмиб борлиқни,
Шаҳрихондан ўтганда Офтоб.

«Офтоб, Офтоб, ёпма паранжи,
тиниқ ойлар қорайиб кетсин,

Офтоб, Офтоб, бир бора ранжиб
бир хўрсиниб ўлишга етсин…»

Кузатдилар сувлари йиғлаб.
кузатдилар чечаклар сўлиб,
ўттиз йилки йиғлади Офтоб
Шаҳрихондан йироқда тўлиб.

Энди унинг сочлари кумуш,
оқ инакдай қўллари қадоқ.
Кўзларида лиммо-лим кадар
бағри доғли, юраги адоқ.

Сувлар уни севарди қандоқ,
гуллар ёниб қиларди хитоб,
гўзаллашиб кетарди борлиқ
Шаҳрихондан ўтганда Офтоб!


Шавкат Раҳмон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жар

18. ЖАР ... Бу кун соат ўн иккида Отабек ила қутидорнинг исён-чилиқ гуноҳи билан дорға осилишларини жарчи шаҳарга хабарлаб юрар ва халқ оғзида Отабекларнинг ...

Шавкат раҳмон-эсдалик

  Унуттаним йўқдир ҳали ўрикзорни, асов сойни, сой бўйида кўздан холи бақатерак ўсган жойни. Унутганим йўқдир ҳали ўйинқароқ зилол сувни, тол тагида шом маҳали ғира-шира ...

Мeҳробдан чаён-алдаш учун бола яхши

Бир  неча  кунлардан  бери  Сафар  бўзчи  хурсанд  эди.  Мулла  Абдураҳмоннинг  хизматдан чиқишиға ўзим сабаб бўлдим, деб ўйлар; ўз сўзи билан мулла Абдураҳмон каби бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400