Шри-Ланка президенти истеъфога чиққанини Сингапурда эълон қилди

Шри-Ланканинг мамлакатдан қочиб кетган президенти Готабая Ражапакса Сингапурда туриб ўзининг ваколатини топширганини эълон қилди. У ўз аризасини парламент спикери номига электрон почта орқали юборди.

Сингапур ҳукумати Шри-Ланканинг собиқ президенти шахсий ташриф билан келгани ва бошпана сўраб мурожаат қилмаганини маълум қилди.

9-июлда норозилик намойишига чиққан митингчилар президент қароргоҳи ва бошқа бир қатор ҳукумат биноларини эгаллаб олишган. Давлат раҳбари Готабая Ражапакса хавфсиз жойга чиқарилиб кетган ва парламент талабига биноан 13-июлда истеъфога чиқишга рози бўлган. Ўша куни эрталаб у намойишчилар талаб қилганидек ўзининг ваколатини топширмай, мамлакатдан қочиб кетган.

Шу кунларда бош вазир Ранил Викремесинге ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этганини маълум қилган. Намойишчилар бош вазирнинг ўзини ҳам истеъфосини талаб қилиб, керак бўлса Коломбодаги Ҳукумат уйини эгаллаб олишларини эълон қилишган.

14-июлда парламент спикери Маҳинда Япа Абейварден билан узоқ суҳбатдан сўнг намойишчилар босиб олинган ҳукумат биноларини бўшатишган.

Готабая Ражапакса дастлаб Қуролли Кучларнинг самолётида Мальдив оролларига учиб чиққан. Шундан кейингина у Сингапурга борган. У ҳибсга олинишидан қўрқиб, президентлик ваколатидан мамлакатдан чиқиб кетгунича даҳлсизлик инструменти сифатида фойдаланган.

Тахминан 22 миллион аҳолига эга Шри-Ланкада норозилик намойишлари жорий йилнинг бошидан бери давом этмоқда. Мамлакат иқтисодиёти ҳозирда мисли кўрилмаган қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Дори-дармон ва айрим озиқ-овқат маҳсулотлари етишмасдан, валюта захиралари тугаб қолган, мамлакат ташқи қарзини тўлай олмай, дефолтга учраган. Мамлакат ҳатто бошқа жойдан сотиб олган газнинг пулини ҳам тўлай олмай, натижада халққа газ етмай қолди. Бошқа энергия ресурсларининг тақчиллиги ҳам юзага келди.

Шри-Ланка Ҳиндистон яқинидаги кичик орол давлатидир. Илгари Британия империясининг мустамлакаси бўлган мамлакат 1948-йилда ўзининг мустақиллигини эълон қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда радиоканаллар эмомали раҳмон асарларини ўқиб эшиттиришга мажбур

Тожикистон телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси ҳамма давлат ва хусусий радиокомпаниялар зиммасига мамлакат президенти Эмомали Раҳмон асарларининг бадиий ўқиб ...

Тошкент вилоятида бозорда савдо қилаётган аёллар куч билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги бозорда катта жанжал юз бериб, можаро давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар аёлларни куч билан қўлга олишга ҳаракат қилдилар, деб ...

Газ ва мактаб ҳамда дспли пол муаммоси трилогияси

Қорақалпоқдаги бахтли оилалар қаторида 2014 йил ипотека уйга кўчиб ўтдик. Янги уй, ҳамма шароит муҳайё. Хотиним бечора “қайнота-қайнонасидан йигирма йиллик хизмати учун ...