Тожикистонлик 12 минг ўқувчи Шавкат Мирзиёевни кутиб олади

Тожикистонлик 12 минг ўқувчи ва талаба Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга келишини олқишлайди. Ўзбекистон раҳбарининг илк давлат ташрифи 9 мартда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Пойтахт маъмуриятидаги манбанинг 3 март куни маълум қилишича, айни кунларда олий даражадаги меҳмонни кутиб олиш мақсадида тожикистонлик ўқувчилар иштирокида репетиция ўтказилмоқда.

«Репетиция асосан аэропорт ва Айний номли кўчада бўлиб ўтмоқда. Ҳозирча Мирзиёев тушган машиналар карвони аэропортдан Миллат саройигача қайси йўналиш бўйича ҳаракат қилиши аниқ эмас, шу сабабли репетиция айни шу худудда ўтказилмоқда. Барча талабаларнинг қўлларида байроқчалар, эҳтиром учун қўлларини кўтаришади», – дейди манба.

Мирзиёевни кутиб олиш репетициясида иштирок этаётган тожик талабаларидан бирининг айтишича, ёшларга учрашув куни костюм кийиш, галстук тақиш, қизларга эса миллий либос – атлас кийиш тавсия қилинган. «Бу жуда ҳам мухим ҳодиса ва репетиция жараёни Таълим ва фан вазири назоратида турибди. Режага кўра йўлнинг ҳар икки четида ўқувчилар уч қатор туриб Ўзбекистон президентини «Хуш омадед!» (“Хуш келибсиз”!) сўзлари билан олқишлашлари керак», – дейди талаба.

Тожикистон расмийлари Шавкат Мирзиёевнинг Душанбегаташрифи жуда ҳам муҳим ва узоқ кутилган ҳодиса эканлигини яширишмаяпти. Ўтган ҳафтада президент Эмомали Раҳмоннинг матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзода, «бу икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлиши керак бўлган тарихий ташриф бўлади»,- деган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шимолий тожикистон раҳбари алмашди

Шимолий Тожикистонни қамраб олган Суғд вилояти (Ленинобод области) раиси Абдураҳмон Қодирий ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига вилоят раиси вазифасини бажарувчи этиб ...

Қирғизистон-ўзбекистон чегарасида яширин туннель топилди

Қирғизистоннинг Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Ўзбекистонга яширин ер ости ўтиш жойи топилгани ҳақида Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар қилди. ...

Ўзбекистон ва тожикистон стратегик шерик давлатларга айланди

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400