Ашхобод-2017 Ўйинларининг баъзи ғолибларидан мукофотлар – Toyota автомобилларини олиб қўйишган

Ашхобод-2017 Ўйинларининг баъзи ғолибларидан мукофотлар – Toyota автомобилларини олиб қўйишган

2017 йил сентябрда Ашхободда бўлиб ўтган Ёпиқ бинолардаги ва жанговар санъатлар бўйича V Осиё ўйинларининг баъзи чемпионларидан президент совғаларини олиб қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ҳукумати иқтисодий инқироз шароитларида халқаро спорт тадбири ўтказишга миллиардлаб доллар сарфлаган эди. Ўшанда давлат ОАВ ўн кунлик мусобақаларда медалларни қўлга киритган Туркманистон спортчиларига қимматбаҳо совғалар, жумладан «Toyota Camry GL Executive» автомобили топширганини хабар қилганди.

Баъзи туркманистонлик атлетларнинг айнан шу автомобилларини қайтариб олиб қўйишди. Озодлик радиосининг Туркманистондаги мухбири камида уч нафар туркманистонлик спортчи Ашхобод-2017 ўйинларидан кейин дарҳол ўз совғаларидан маҳрум бўлганини хабар қилмоқда.

«Автомобиллар спортчиларга топширилганидан сўнг, уларга “ҳозирча фойдаланмай туриш маъқул” эканлигини айтишди. Бир оз вақт ўтгач, маҳаллий маъмурият вакиллари хавфсизлик органлари ходимлари билан бирга келиб, машиналарни олиб кетди. Давлат совғаларни қайтариб олиб қўйганларга “Агар сўрашса, машинани сотиб юбордим деб айтинг, бу ҳали фақат мен била олганларим», – деб хабар беради Озодликнинг мухбири Туркманистондан.

Озодлик спорт мусобақаларида ғалаба қозонган ва тадбир ўтиши билан ўз совғаларидан маҳрум бўлган атлетларнинг исмини билади, лекин хавфсизлик нуқта назаридан келиб чиқиб, таҳририят уларни ошкор қилишдан тийилиб турибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега кўпчилик давлат хизматчиси бўлгиси келмайди?

Ростдан ҳам, нега? Ҳамма эмас, кўпчилик нега давлат хизматчиси бўлгиси келмайди? Халқ тилида айтганда, «давлатнинг иши»да ишлагиси йўқ? Бирон мутахассисликни эгаллаш учун ...

Самарқандда “долларчи” пичоқланди, бир неча минг доллари ўғирланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахслар халқ орасида “Абдулла долларчи” деб ном чиқарган тадбиркорни пичоқлаб кетди. (more…)

“ўқитувчилар қоғозга кўмилиб қолган. ишонмасангиз, мана исботи!”

"Мен Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Нафақат Самарқанд, балки бутун республикада мактаб ўқитувчилари қоғозга кўмилиб қолган. Айниқса, 2005 йилдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400