Ўзбекистон собиқ бош прокурори халқ олдида тавба қилмоқчи

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров Тошкентдаги қаттиқ режимдаги “Сангород”га даволаниш учун юборилди. ИИВдаги зобитлардан биридан олинган бу хабарни собиқ бош прокурорнинг оила аъзоларидан бири тасдиқлади.

Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, қон босимидан шикоят қилган Рашитжон Қодиров “тахминан икки ҳафта олдин” маҳбуслар даволанадиган “Сангород”га ётқизилган.

19 май куни Андижон вилоят, Улуғнор туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев собиқ прокурорни “икки-уч ой ичида телевидение орқали гапиртиришини” айтганди.

“Собиқ бош прокурор (собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров назарда тутилмоқда)бутун жамоаси билан қамоқда. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Қодиров ким ўзи? Қип қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради”, – деган Шавкат Мирзиёев.

Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, Рашитжон Қодиров мамлакат телевидениеси орқали чиқиб, барча айбловларга иқрор бўлишга ҳамда президент ва ўзбек халқидан кечирим сўрашга розилик билдирган.

22 февралда ҳибсга олинган Қодиров, Бош прокуратура расмий хабарига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Товламачилик” (165-моддаси), “Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” (205-модда) ва “Пора олиш” (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда.

66 яшар Рашитжон Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган ва 2015 йил апрелида мансабидан озод қилинган эди.

​Унинг 39 ёшли ўғли Алишербек Қодиров Ички ишлар вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилган. Собиқ бош прокурорнинг ўғли “Товламачилик” (ЖК 165-моддаси) ва “Фирибгарлик”да (ЖК 168-моддаси) гумонланмоқда.

Ота ва ўғилга қарши олиб борилаётган тергов амалиёти давомида ҳозирга қадар улардан жабр кўрганлардан умумий қиймати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда қонуний туғиш мумкинми? ҳомиладор мигрант аёллар учун эслатма

Россия қонунчилигида туғаётган аёлга бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт дейилган бўлсада, амалда ҳомиладор мигрант аёллар кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу мавзуда ...

“сирли рўйхат” ортидан журналистга таҳдид қилишди

Сўнги вақтларда журналист ва блогерлар жамият фаолиятида нисбатан фаоллашгани сари уларнинг қонуний фаолият юритишини хуш кўрмайдиган, бошқача айтганда, сирлари фош бўлишини ...

Суд санъат умаровга 6 йил  қамоқ жазосини берди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Кун.Уз хабар берди. 19 октябрь ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400