Пайариқдаги бу бино омборхона эмас. Унда 35 нафар ўқувчи таҳсил олади (фото)

Пайариқ туманидаги 34-умумтаълим мактаби филиалини илк бор кўрган киши омборхона билан адаштириши аниқ. Бу ҳақда «Зарафшон» ҳикоя қилмоқда.

Фото: «Зарафшон»

Салкам 18 йил аввал бунёд этилган ушбу таълим маскани бугун ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Мактаб директори Алишер Раимқулов бунга шундай изоҳ беради:

— Филиалимизда Шамолли, Тоғқишлоқ ва Муллаовул қишлоқларидан келган 35 нафар ўқувчи таълим олади. Уларга 6 нафар ўқитувчи бириктирилган. Бир вақтнинг ўзида 1-3-синф ўқувчиларига битта синфда, 2-4-синф ўқувчиларига эса алоҳида синфда дарс ўтилади. Ушбу бинони таъмирлаш учун туман халқ таълими бўлимига мактабнинг фотосуратлари ҳамда далолатнома билан мурожаат қилганмиз.

Фото: «Зарафшон»

Мактаб деворининг нураб қолганини кўрган киши борки, бинога киришга иккиланади. Кириш эшигига қулф ҳам ўрнатилмаган. Дарвоқе, деразаларнинг ойнаси бўлмагач, қулфга на ҳожат?

Фото: «Зарафшон»

Бинога кириб шифтда янтоқ ва хас-хашакларнинг осилиб турганини кўриб, «Бу ердан илон чиқиб қолса-я», деган ўй билан вужудингизни совуқ тер босади. Ёш болаларнинг жонига тўзим берсин, дейсиз ногоҳ. Бинодаги иккита хона амал-тақал қилиб таъмирланган. Парталар буткул яроқсиз аҳволда.

Фото: «Зарафшон»

Синф хоналардаги чиқиндиларнинг уюлиб кетгани ойлар давомида тозаланмаганидан дарак.

Фото: «Зарафшон»

Тасаввур қилинг, ёмғир ёғса ёки Шамоллида шамол, тўзон турса, ўқувчилар қай аҳволда қолади.

Фото: «Зарафшон»

Қишда хоналарни иситиш масаласини гапирмаса ҳам бўлади. Болалар учун спорт майдончаси ҳам йўқ.

Фото: «Зарафшон»

Наҳотки, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими муаммонинг ечими билан қизиқмаса?

Манба: daryo.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачон чироқ ёнаркин?

«Севги изтироби» киносериалини кўриб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтарсам, яқин танишим Сурайё «Марям опа, илтимос, сиз электр энергияси тўғрисида кўп мақолалар ...

Ўзбекистонда 1 февралдан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нарҳи ошади 

Қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2019 йил 1 февралдан ошади. Бу ҳақда “Кун.уз” сайти «Махсустранс» Давлат ...

Лола каримова опасининг дардига ҳамдардлиги учун дуо қилмоқда

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида опаси — Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400