Ўзбекистондан чиқишга чеклов бор-йўқлигини МИБ сайтидан билиш мумкин бўлди

Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг хорижга чиқишларига чеклов қўйилган ёки қўйилмаганлигини интернет орқали текширишлари мумкин бўлди. Мажбурий ижро бюроси сайтида ана шундай хизмат тест режимида жорий этилди.

Газовый электронный счетчик
Фойдаланувчи ўзига нисбатан республикадан чиқишга чеклов бор-йўқлигини аниқлаш учун мазкур саҳифага кириб, исм-шарифи ва паспорт маълумотларини киритиши лозим бўлади.

Шунингдек, сайтда жисмоний шахснинг қарздорлигини аниқлаш, газ ва электр энергияси бўйича ҳисоб рақам ҳолатини аниқлаш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон президентининг “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ташкил этилган.

Юқоридаги фармонга асосан тугатилган Суд департаментининг вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Бюрога ўтказилган.

Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда ...

Афғонистонда аёллар раҳбарлик лавозимларига тайинланмоқда

Афғонистонда Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан бери илк бор Кобулда аёллар раҳбарлик лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ ...

Газимизни русларга бериб, яна улар олдида қарздормиз. халқимизга газни қайтаринг!

Давлат бошқаруви ислоҳотлари соҳасида таниқли эксперт, Сингапурнинг «Smartgov Сonsulting» консалтинг бюросининг ҳудудий ижрочи директори Азиза Умарова ўзининг телеграм ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400