Ташриф яхши-ю, аммо…

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  раиси Қаҳрамон Қуронбоев  Қорақалпоғистонда  ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Kruz. uz  сайтининг ёзишича, 11 июлда Қаҳрамон Қуронбоев  бошчилигида бир гуруҳ мутасаддилар  Амударё тумани тадбиркор ёшлари билан учрашган.

Ундан кейинги учрашув манзили– шимолий Канликул тумани.

Албатта, Республика миқёсидаги раҳбарнинг жойларга бориб, муаммолар билан  бевосита танишиши диққатга сазовор ходиса.

Айниқса, ёшлар муаммолари билан.

Чунки ишсизлик гирдобида қолаетган Ўзбекистонда фақат ўтган йилнинг ўзида чет мамлакатларга 500 мингдан ортиқ ёш йигит -қизлар  тирикчилик илинжида чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Ёшларнинг содир бўлаётган жиноятларда ҳам улуши салмоқли– ярмидан ортиғи улар зиммасига тўғри келади.

Шундай ҳолатда ёшлар биринчи етакчисининг жойларда бевосита ўз қаноти остидагилар  билан учрашувлари, юқорида айтганимиздек, диққатга сазовор.

Аммо, муз тоғининг иккинчи томони бўлганидек, бу учрашувларда ҳам диққат қаратилмаётган томон мавжуд. Бу — учрашувларнинг  олдиндан тайёрланмаётганлиги, бу хақда жойларда ёшлар олдиндан огоҳлантирилмасдан, тўғридан -тўғри учрашувларга олиб келинаётганлиги.

Нега маҳаллий радио, телевидение, газета ва журналлар учрашувдан  15- 20 кун олдин  у ҳақда хабар бермайди, нега оддий ёшлар ва уларнинг етакчилари билан, агар сиз учрашувда бўлсангиз, нима ҳакда гапирган  бўлардингиз, қабилидаги саволлар атрофида суҳбатлар ташкил қилмайди?

Ёки ёшлар оммавий ахборот воситалари учрашув сўнгидан “айтилмай қолган гаплар” рукни мисол эшиттиришлар ташкил қилмайди?

Қолаберса, ҳар бир туман марказида нафақат ёшлар учун, балки бутун туман жамоатчилиги учун ахборат  тахталари бўлиши лозим.

Уларга юқоридагидек  тадбирлар ҳақида камида 10-15 кун олдин эълонлар илиниши керак.

Бундай тахталарни  туманларнинг Марказий дехкон бозорларида ташкил килиш максадга мувофик.

Ўтказилаётган тадбирларнинг ошкоралигигина уларнинг натижалилигига  замин яратади.

Аксига, сўнги ҳолатдагидек, Қаҳрамон келиб кетаверади-ю, ёшлар бу хақда воқеанинг эртасигаёк ўзаро бир оғиз ҳам гапиришмайди.

Муаллиф:  Жумри Жайхун. Қорақалпоғистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миб 15 йил аввал ўлган одамга қарзини тўлаш ҳақида огоҳлантириш жўнатди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Дукат МФЙда яшаган Марҳабат Эшматова номига электр ва газдан қарзи борлиги ҳақида огоҳлантириш хати юборди. Марҳабат ...

Пахтаобод туманида 5 ёшли қизчанинг ўлимида айбланаётган шахс қўлга олинди

28 январь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида беш ёшли қизчанинг жасади топилди. Унинг қўшниси М.И. қотилликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда  Газета.uz нашри хабар ...

“боболаримиз қурганини таъмирлаб, оталаримиз бунёд этганларини эса бузамиз”

Пойтахтнинг замонавий қиёфаси, Tashkent City, алюкобонд ва шаҳарсозликнинг асосий тамойиллари ҳақида Александр Куранов – 40 йиллик тажрибага эга меъмор, “Шарқ”, “Илҳом” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400