Тожикистон беш ёшли қизчани ўлдирган шахсга шавфқатсиз жазо берилишини талаб қилди

Серпухово шаҳрида беш ёшли Хувайдо Тиллозоданинг шафқатсизларча ўлдирилиши Тожикистонда ҳаддан ташқари ғазаб ва нафратга сабаб бўлди, дея баёнот берди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни.

Тожикистон ташқи сиёсат муассасининг маълум қилишича, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлигига нота юборилган бўлиб, унда Душанбе РФнинг тегишли идораларига мурожаат қилиб, “ёш болага нисбатан амалга оширилган ваҳшийларча уюштирилган жиноят диққат билан тергов қилиниши ва инсоний бўлмаган ҳаракатни уюштирган жиноятчига нисбатан шавқатсиз жазо берилиши” сўралган.

“Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги дипломатик ва консуллик идораси Россия тегишли идоралари билан мазкур жиноят тўла тергов қилиниб, ҳукм ўқилгунига қадар доимий мулоқотда бўлади”, дейилади ТР ТИВ баёнотида.

​Беш ёшли тожик қизи Хувайдонинг жасади 23 июль куни эрталаб Москва вилоятининг Серпухово шаҳридаги темир йўл станцияси яқинидан топилди. Россия ОАВнинг маълум қилишича, беш ёшли Хувайдо 22 июль куни оиласи билан истиқомат қиладиган уйнинг ҳовлисида сайр қилиш чоғида йўқолиб қолган. Уни бир кун ўтиб заводга тегишли темирйўл тармоғи ўтган жойдан топишди. Қутқарувчилар Хувайдонинг жасади солинган спорт сумкасини топишди. Суд-тиббиёт экспертизасининг маълум қилишича, аввалига қизнинг номуси булғанган, сўнг пичоқ зарби билан ўлдирилган.

Москва вилоят Тергов қўмитаси бошқармасининг маълум қилишича, жиноятни содир этганликда гумон қилинган 28 ёшли маҳаллий аҳоли вакили, қўшни уйда яшовчи Александр Семин қўлга олинди. Маълумотларга кўра, унинг уйидан қизчанинг оёқ кийимининг излари ва бармоқ излари топилди. Тахминларга кўра, гумондор арғимчоқ учаётган қизчани қўғирчоқ билан алдаб чақириб олган бўлиши ҳам мумкин экан. Бошқа бир тахминга кўра, қизча дўконга шошилаётган бувисининг эътиборидан четда қолган.

Ҳалок бўлган қизнинг отаси Абдусалом Саидовнинг айтишича, ўзи дўконга кириб кетганида, хотини эса кичик қизи билан шуғулланиш учун бир неча дақиқа узоқлашганида қизча ўғирлаб кетилган. «Бу кечки бешлар чамаси эди. Қизимиз 5-10 дақиқа оралиғида ўғирлаб кетилди… Унинг жасади эрталабки тўртларда топилди», – дейди Абдусалом Саидов.

​Тожикистоннинг РФ даги элчихонаси айни дамда Хувайдонинг жасади ватанга жўнатилиши учун зарур ҳужжатлар тайёрланаётганини билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёлик ўлган йигитни милиция ходимлари калтаклаганини яқинлари иддао қилмоқда

Сирдарё вилоят, Боёвут туманининг “Бунёдкор” ҚФЙда яшаган 33 яшар Элмурод Мустафоевнинг яқинлари у милиция ходимлари томонидан аёвсиз калтакланганидан сўнг вафот этганини ...

Тошкентдаги «оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда. 4 июнь куни 11 киши ...

Андижонда машинист ёрдамчиси тепловоз тепасидан қулаб тушди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи М.А.Раҳмоновнинг хабар қилишича Асака тумани худудида жойлашган Ахтачи темир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400