Ўзбекистон олтин-валюта захиралари олтин нархининг пасайиши туфайли яна камайди

Фото:elfagr.comМарказий банк 1 август ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Мамлакатнинг ялпи олтин-валюта захиралари 27,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, июль ойида бу кўрсаткич 27,6 млрд доллар эди.

Ялпи захиралардан 13,5 миллиард доллар хорижий валютадаги активлар, 13,7 миллиард доллар – монетар олтин бўлди. Таққослаш учун, июль ойида 13,8 млрд доллардан эди.

Марказий банкдан таъкидлашларича, жорий йилнинг июль ойида ялпи олтин-валюта захираларининг 270,6 млн. АҚШ долларига пасайиши кузатилган. Мазкур ҳолат ҳисобот даврида асосан олтин нархининг 1250,55 дан 1219,20 долл./тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири – 347,0 млн. долл.).

1 август ҳолати бўйича соф олтин-валюта захиралари 26,3 млрд долларни ташкил этган бўлса, ўтган ойда бу кўрсаткич 26,6 млрд доллар эди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар курси 17 сўмга қимматлади

Марказий банк 18 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...

Ўзбекистонда доллар курси 8513 сўм евро эса 9705 сўмга етди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 4 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...

Ўзбекистон нега бу қадар кўп олтин сотмоқда?

World Gold Council маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёдаги етакчи давлатга айланди. Республика 6,2 тонна қимматбаҳо металл ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400